Мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев 26-июнда уйининг олдига йиғилган тарафдорлари билан учрашди. Унинг қароргоҳи Бишкекдан узоқ бўлмаган Қўй-Тош қишлоғида жойлашган. Ҳозир у ерда Атамбаевни қўллаш штаби тузилиб, бўз уйлар тикилган. Бундан ташқари, матбуот маркази ҳам уюштирилган.
Атамбаевни уйининг ҳудудида машиналарнинг ўтишини чекловчи бетон тўсиқлар ўрнатилган. Шунингдек собиқ президентнинг резиденциясига тошлар олиб келинган, аммо ҚСДПнинг вакиллари тошлар қурулишга керак деб хабар қилишган.
Йиғилганлар Атамбаевга қўллов сўзларини айтиб, шундан кейин собиқ президент улар билан бирга қуръон ўқиган. Шунингдек у журналистларнинг олдида баёнот қилмоқчи бўлган, лекин пировардида матбуот анжуманидан бош тортиб, ОАВларга ўз мурожаатининг матнини юборган.
Унда Атамбаев вориси Сооронбай Жээнбеков «тинч ётган халққа қараб қонунсизлик ва қонунбузарликлар тошини отди» деб билдирган.
Бунинг бари Атамбаевнинг атрофидаги вазиятнинг оғирлашиб кетгани ортидан бўлмоқда. Бош прокуратура ва парламент собиқ президентга ўлка раҳбари бўлиб турганда жиноят қилган деб айб қўйган.
Парламент депутатлари Атамбаевни Бишкек ИЭМини янгилашдаги порахўрликда, ерларни ноқонуний олишда ва 2013 йили криминал авторитет Азиз Батукаевнинг бўшатилишида айблашмоқда. Атамбаев даҳлсизлик мақомидан ажраб қолиши мумкин — бу масалани депутатлар хал қилиши керак.
Бу Атамбаевнинг Жээнбеков билан келишмовчилигининг натижаси бўлиб қолди. Сиёсатчиларнинг ўртасидаги жанжал 2017 йили бошланган. Ўша вақтда Атамбаев сиёсатга қайтаётганини расмий эълон қилиб, ворисини коррупцияга қарши самарасиз курашмоқда деб танқид қилган.