Атамбаев ўзига қўйилаётган айбларга изоҳ берди

434

ҚСДПнинг матбуот хизмати 26-июнда собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг баёнотини тарқатди. Собиқ президентнинг айтишича, унинг давомчиси Сооронбай Жээнбеков «тинч ётган элга қараб қонунсизликнинг харсангтошини ирғитди».

«Энди бу кўлдан кўтарилган тўлқин Жээнбековнинг ўзини ҳам, унинг турқи совуқ оилавий–клан режимини ҳам супириб кетиши аниқ», — деб ёзди собиқ президент.

УНинг фикрича, иқтисодда ва ижтимоий соҳаларда ҳеч қандай ижобий ўзгаришлар бўлмаганидан, ҳозирги вазият бўйича юзага келган «тўлқинни ҳеч ким тўхтата олмайди».

«Сизлар ҳозирда Жогорку Кенешда нима бўлаётганини кўриб турибсизлар. Халқ ҳақиқатни эшитмасин деб Сооронбай Жээнбеков менинг овозимни босиш учун бор харакатини қилмоқда. Бу мақсадга эришиш учун давлат органларнинг бутун ресурси ишламоқда. Бунга аввалги  коррупция ишлари билан маълум бўлган энг ифлос сиёсатчилар жалб қилинган», — деб билдирди Атамбаев.

Шунингдек у жавобгарликдан қўрқмаслигини айтиб, ўзига қўйилаётган айбларни «абсурд, бўхтон» деб атади.

«Жиноят ишлари миш-мишларга ва туҳматларга асосланиши мумкин эканини ҳеч қачон ўйлаб кўрмаган эдим. [...] Мени парламентга ҳеч ким чақирмаган. Чунки ҳақиқатдан қўрқишади. Бу қўрқоқ ва қабиҳ одамлар ўзининг харом ишларини зимдан қилиб ўрганишган», — деб ёзган собиқ преиздент баёнотида.

У собиқ вице-премьер Шамил Атаханов билан собиқ энергетика вазири Осмонбек Артикбаевнинг кўрсатмалари «босим остида олинган» деб ҳисоблайди. Собиқ амалдорлар унга қарши кўрсатма беришган эди. Собиқ президент криминал авторитет Азиз Батукаевнинг бўшатилиши бўйича айбга ҳам фикрини билдирди.

«Вақти келганда Батукаевнинг иши бўйича бор ҳақиқатни Батукаев ўзи эркакчасига айтиб беради деб ўйлайман. Уни бўшатиш бўйича афёрани кимлар ўйлаб топгани, унга саратон касалига чалинган, яқнда ўлади деган ҳужжатларни ким тайёрлагани ва бу ёрдами учун кимлар қанча пул олгани ҳақида очиқ айтса бўлар эди», — деб ёзган у.

Атамбаевнинг айтишича, у президент бўлиб турганда Россия ҳукумати билан Батукаевни ўтказиб олиш бўйича сўзлашувларни ўтказган. Аммо бу ҳақда ҳозирги ҳукумат «жим» деб қўшимча қилди. Собиқ президент Россия президенти Владимир Путин ҳам криминал авторитетнинг бўшатилиш иши бўйича «ўз сўзини айтишига» умид қилади.

Қўй-Тошдаги штаб

Атамбаевнинг тарафдорлари уни қўллаш мақсадида Қўй-Тошдаги уйида штаб тузиб, бир неча бўз уй тикишган.

ОАВлар билдиришича, Атамбаевнинг уйини олдида бетон тўсиқлар ўрнатилиб, қароргоҳ қўриқланмоқда.

Атамбаевни уйининг олдидаги бетон тўсиқлари. Сурат: Kaktus.Media

Собиқ президент 22-июнда тарафдорларининг олдига чиқиб, уни ҳимоя қилишни истаган одамлар келишаётганини айтди. Аммо Атамбаев ёрдамдан бош тортган.

«Охирги икк-уч ҳафтадан бери менга қайта-қайта Чуйнинг йишитлари келмоқда. Мен ўзимни ўзим ҳимоя қилиб ўрганганман. Доим айтаман, менга ҳеч кимнинг кераги йўқ, менинг керак бўлса ўз қурол-яроғим бор», — деб «Азаттык» Атамбаевнинг айтганларини келтиради.

Кейинчалик ҚСДПдан Атамбаев мукофотга берилган қуроли ҳақида айтмоқда деб тушунтиришган. Партиядан собиқ президент қурол қўлланиш ҳақидаги қонунни билади, унинг сўзлари эса «ўз ҳаётини ҳавфга қўймаслиги» учун тарафдорларига қаратилган деб билдиришди.

Атамбаевга қарши айблар

Бош прокуратура ва парламент собиқ президентнинг харакатларидан жиноят белгиларини топишгандан кейин Атамбаевнинг тарафдорлари уйининг ёнига йиғилишган. Бу айблар сабаб Атамбаев даҳлсизликдан ажраб қолиши мумкин.

Депутатлар комиссияси Атамбаевга жиноят содир этиш бўйича олти айб қўйган. Улар: криминал авторитет Азиз Батукаевни бўшатиш, Бишкек ИЭМига кўмир ташиган компанияларнинг манфаатларини илгари суриш ва Бишкек ИЭМини янгилашдаги коррупция.

25-июнда Бош прокуратура Атамбаевга қарши олти айб ичидан бешини асосли деб топган.

Атамбаев ўзи Жээнбеков унинг «оғзини ёпиш учун бошқа йўл тополмаяпти», шу сабабдан «ўйлаб топилган айбловлар бўйича ноқонуний судлашга» қарор қилган деб билдирган. Шунингдек, ҚСДП собиқ президент ўлкадан чиқиб кетмаслигини билдирган.

Бундан ташқари, Ҳарбий прокуратура Атамбаевнинг ва унинг яқинларини банк ҳисобларини текшириш ташаббусини илгари суришган. ҚСДПдан буни «эътиборни бошқа оиладан буриб кетиш харакати» деб аташган.

Парламент Атамбаевни давлат рахбарлиги хизматида ўз ўрнига келган Сооронбай Жээнбеков билан бўлаётган жанжал асносида даҳлсизликдан ажратишга қарор қилди. Сиёсатчилар бир ярим йилдан бери низолашиб келмоқда.