Торобаев давлатни бошқариш формаси бўйича референдум ўтказишни таклиф қилди

554
Бакит Торобаев. Сурат: «Онугуу-Прогресс» парламент партиясининг матбуот хизмати

«Онугуу-Прогресс» парламент фракциясининг лидери ҳамда депутат Бакит Торобаев билдиришича, Қирғизистонда «давлатнинг бошқарув формасини халқ танлай оладиган» референдум ўтказиш зарур. У ўзининг хатини 24-июнда «Мнения.АКИпресс» порталида эълон қилган.

Депутатнинг айтишича, 1996 йилдан бери конституцияга кўра ўтказилган референдумлар давлатнинг бошқарув шаклини доимо «ҳукумат аниқлаб келганини» кўрсатган. Мазкур танловга эса фуқароларнинг «рози бўлиш ҳуқуқигина» бўлган.

«Бошқарув шаклини халқ танлашига кўп ҳолатда давлатнинг бундан кейин демократия ва ҳуқуқий ривожланиши, конституция нормаларининг ишлаб чиқарилиши боғлиқ бўлади», — деб айтилади парламентарийнинг билдирувида.

Матндан Торобаев референдумни қандай ўтказмоқчи бўлаётганини тушуниб бўлмайди. Чунки унинг фикрича, «фуқаролар ҳокимиятни бўлиштириш назариясини кўп ҳам билишмайди».

Давлатни бошқариш шакли дегани нима?

Конституция бўйича ҳозир Қирғизистонда парламентлик-президентлик бошқарув формаси ишлаб келмоқда. У 2010 йилдаги революциядан кейин киргизилкган. Бунгача Қирғизистон президентлик республика бўлган эди.

Бошқарувнинг аралаш формасида президентлик ва парламентлик ҳукумат кучли бўлиб, ҳукумат икки институтга ҳам ҳисобот бериб туради.

Қирғизистоннинг конституциясида парламентнинг жуда кўп ваколатлари ёзилган. Бу холислик тизими ишлаб, парламент преизедентни мувозанатда ушлаб туриши учун қилинган.

Аммо амалда бари бошқача. Парламент ўзининг ваколат ҳуқуқларига қарамай, президентнинг фикрига жуда кўп мақул бўлади, бундан ташқари ҳукумат ва судлар ҳам. Буни парламентда қабул қилинган қарорлар кўрсатиб турадию Улар президент кўрсатган йўналишга ўхшаш бўлади.

Торобаев бошқариш формани халқ ўзи танлаб олиши керак деб айтаётганда, одамларга ўлкада ҳукуматнинг қайси бутоғи бошчилик қилишини хал қилишни таклиф қилмоқда: қонун чиқариш, ижро ёки президент.

Торобаев реформа нима учун керак деб ҳисоблайди?

Депутатнинг фикрича, Қирғизистон халқи ҳукумат деганда президентни назарда тутади. «Фуқароларнинг абсолют кўпчилигининг» ьушунчаси бўйича ўлка раҳбари умумий ҳукумат бўлиб ҳисобланади.

«Озиқ-овқатларга, электр энергиясига, коммунал хизматларга ва бошқаларга бўлган баҳонинг қимматлашини айтмаганда [...] Одамлар, масалан, қувурда сув оқмай қолса ҳам давлат раҳбаридан талаб қилишга кўниб қолишган», — деб ёзган у.

Айни пайтда депутат бу масаланинг бари — президентнинг эмас, ҳукуматнинг ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг бош оғриғи эканини тушунтирди.

Бунинг оқибатида ҳукуматга қарши норозиликлар ҳукумат раҳбарига эмас, аксарият ҳолда президентга бориб тушади.

«Демак, бизнинг конституция факт турида премьер-министр ва ҳукумат президентга “суриштирмай” ишлаган икки бошли ижроий ҳукумат бутоғига боғлаб қўйган. Бу ҳолатда ҳукуматнинг самаралилиги пасайиб, керакли иқтисодий реформаларни ўтказиш тўхтаб қолмоқда», — деб ҳисоблайди Торобаев.

Лекин унинг айтишича, парламент бошқарув формасидаги ўлкада президентнинг асосий вазифаси — парламент билан ҳукуматнинг ўзаро ҳамкорлиги таъминлаш. Бу вазирлар кабинетининг ҳамда Жогорку Кенешдаги кўпчиликнинг барқарорлигига олиб келади.

Торобаев Қирғизистонда парламентлик республиканинг элементлари йўқ деб ўйлайди. Унга кўра, сайловда ютган партиянинг лидери мажбурий турда премьер-министрлик хизматига тайинланади.

Мисол қатори Алмазбек Атамбаевнинг 2010 йили премьер-министрлик хизматига тайинланишини келтирди. Аммо Атамбаевнинг ҚСДП партияси парламент сайловида иккинчи ўриннигина олган. Шунингдек тайинлов 2015 йили ҳукумат раҳбарлигига  Жоомарт Оторбаев келганда бўлган. Аммо унинг «Ата Мекен» партияси сайловда бешинчигина ўринни эгаллаган эди.

Ҳаммуаллиф: Анна Капушенко, Улугбек Акишев