Фарид Ниязов: Атамбаевнинг тарафдорлари қўллагани келишди, махсус чоралар қўлланилмайди

471
Сурат: Акипресс

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг яқин сафдоши Фарид Ниязов билдиришича, халқ штабининг асосий мақсади — «қонунсизлик бўйича позицияни билдириш ва собиқ давлат раҳбарига қўллов кўрсатиш».

«Атамбаев агар қамаладиган бўлса қандай чораларга боришга тайёр экани бўйича саволни унинг ўзига бериш керак. [...] Махсус чоралар қўлланилмайди. Алмазбек Атамбаев спектаклга қатнашмаслигини айтди, чунки у тарих олдида Сооронбай Жээнбековни қонунсизлигининг легитимлаштиришга ҳақли эмас», — деб билдирди у.

Шунингдек Ниязов Атамбаевни қароргоҳининг кириш қисмига қўйилган бетон тўсиқларини ҳамда уни уйининг ёнига тўкилган тошлар тўғрисида изоҳ берди.

«Бетон тўсиқларни тезлик билан киришга йўл қўймаслик учун ўрнатилган. У йўлни тўлиғи билан ёпиб қўйгани йўқ. Тошлар ҳақида айтсак, у ерда қурулиш ишлари қилинмоқда», — деди у.

Аввалроқ ҚСДПнинг матбуот котиби Қундуз Жолдубаева тошлар фундамент қўйиш учун олиб келинганини айтган. Собиқ президентнинг штабида юрган «Клооп»нинг журналистлари хабар қилишича, тошлардан ташқари Атамбаевнинг қароргоҳига темир тўсиқлар олиб келинган. Шунингдек қароргоҳда пайвандчилар ишламоқда.

Бунинг бари Атамбаевнинг атрофидаги вазиятнинг оғирлашиб кетиши асносида бўлмоқда. Бош прокуратура билан парламент собиқ президентга ўлка раҳбари бўлиб турганда жиноят қилган деган айбларни қўйган.

Парламентнинг депутатлари Атамбаевни Бишкек ИЭМини янгилашдаги коррупцияда, ерларни ноқонуний олишда ва 2013 йили криминал авторитет Азиз Батукаевнинг бўшатилишда айблашмоқда. Атамбаев даҳлсизлик мақомидан ажраб қолиши мумкин — бу масалани депутатлар хал қилиши керак.

Бу Атамбаевнинг Жээнбеков билан келишмовчилиги натижасида бўлди. Сиёсатчилар ўртасидаги низо 2018 йилнинг мартида бошланган.

Ўша вақтда Атамбаев сиёсатга қайтаётганини расмий эълон қилиб, давомчисини коррупцияга қарши натижасиз курашмоқда деб танқид қилган.