Ёқитистонда маҳаллий аёлнинг қирғизистонлик тарафидан зўрланиши бўйича тергов иши якунланди

420
Қўлга олиш вақтида олинган сурат. Сурат: Россиянинг Саха республикаси бўйича Тергов қўмитасининг матбуот хизмати

Россиянинг Саха республикаси бўйича Тергов қўмитасининг матбуот хизмати 26-июнда уч кишига айб қўйилганини маълум қилди. Пресс-релизда айбловчиларнинг миллати кўрсатилмаганига қарамай уларнинг бири Ёқитистонда ишлаб юрган Қирғизистоннинг фуқароси.

Улар куч қўлланиб ўғирлашда, ўлдириш билан қўрқитиш ва зўрлашда, зўравонлик ҳамда қароқчилик билан одам сотишда айбланишган.

Шунингдек икки киши озодликдан ноқонуний ажратиш бўйича айбланиб, бирига қарши эса «жинсий зўравонлик харакатлари» моддаси бўйича айб қўйилган.

Терговчилар 2019 йилнинг март ойи бошида айбланувчилардан бири машинасини яна бошқа икки айбланувчи ишлаган автосервисга олиб келганини аниқлашган. Унинг машинасини таъмирлаш ҳақи беш минг рублга баҳоланиб, аммо у ҳақини тўлай олмай қолган.

«Мижоз моддий қийинчиликларга учраб автомобил устахонасининг ходимларига бажарилган ишларга ҳақ қатори интим хизмат кўрсатувчи қиз олиб келиб беришни таклиф қилган, наригилар бунга рози бўлишган», — деб билдиришди Тергов қўмитасидан.

Маҳаллий аёлни ўғирлаш, тергов версияси бўйича, 16-март куни тунда содир бўлган.

«У уни куч билан автомобил салонига олиб кириб, эшикларни блоклаб қўйган. Қўйиб юбориш илтимосларига реакция қилмай, ўғирлаган ердан бир оз олислаб, жабрланувчи зўрланган. Шундан кейин айбланувчи аёлни автосервиснинг биносига олиб бориб, шерикларига ўтказиб берган», — деб билдиришди Тергов қўмитасидан.

Ёқитистондаги муҳожирларга қарши тўлқинлар

Муҳожирларга қарши митингларнинг чиқишига сабаб бўлган маҳаллий турғунни зўрлаш воқеаси 2019 йили мартда юз берган. Тергов асосий гумондорнинг миллатинини очиқламагани билан Ёқитистонда бу жиноятни Қирғизистондан келган мигрант қилган деб айтилган маълумот тарқаб кетган.

17-март куни тунда Ёқитистоннинг 200 нафарга яқин аҳолиси Комсомол майдонида «мигрантларга қарши митинг»га чиқишган. Йиғилганларга Ёқитистон раҳбари маъмуриятининг етакчиси Фёдор Борисов чиқиб, уларни маҳаллий «Триумф» спорт мажмуасида ўтувчи ҳукумат билан келишиглган тадбирга келишга чақирган. Эртасига «Триумф» спорт мажмуасида етти мингга яқин одам тўпланган.

Маҳаллий ҳукуматнинг чақириғига қарамай, айрим маҳаллийлар Ёқитистонда ишлаб юрган муҳожирларга таҳдид қила бошлаган. Маҳаллий WhatsApp гуруҳларида мигрантларни жазолаш, таҳдид хатлари тарқала бошлаган. Бундан ташқари, Марказий Осиё фуқаролари кўрсатган хизматлардан фойдаланмаслик чақириқлари пайдо бўлган. Шаҳардаги вазият фақатгина 20-мартга яқингина тинчий бошлаган.

Муаммони хал қилишга ёрдам бериш учун Ёқитистон ҳукумати билан учрашишга қирғиз делегацияси борган. Унда Ёқитистон ҳукумати қирғиз ҳамкасбларидан мигрантлар билан яқиндан ишлашни сўраган. Қирғизистоннинг ТИВи ҳам чет ўлкадаги муҳожирларни яшаган давлатининг қонунларини сақлашга чақирган.