Атамбаевни даҳлсизликдан ажратиш: Собиқ президентнинг сафдошлари Конституция палатасига шикоят қилишди

375

Конституцион палатага ариза 25-июнда жўнатилганини ҚСДП партиясини сиёсий кенгашининг аъзоси ҳамда партиянинг юристи Нурбек Касимбеков Kaktus.Media нашрига билдирган.

«Собиқ президентга нисбатан конституция нормалари бузулмоқда. Гап собиқ президентнинг мақоми тўғрисидаги қонун ортга ишлаш кучига эга бўлмаслиги кераклигида бўлмоқда. Аниқроғи у келажакдаги собиқ президентга нисбатан ишлари керак, Атамбаев эса мақомини 2017 йили олган», — деб келтиради нашр Касимбековнинг сўзларини.

Унинг айтишича, Конституцион палатага аризани депутатлар Ирина Карамушкина, Карамат Орозова ва шунингдек ҚСДПнинг етакчиси ҳам бўлиб ҳисобланган Асел Кодуранова жўнатган. Партиянинг сиёсий кенгашидагилар Атамбаевни даҳлсизликдан ажратиш бўйича депкомиссия ўз ваколатларини суистеъмол қилган деб ҳисоблашади.

«Жогорку Кенеш регламентида собиқ президентни айблаш бўйича масалани кўриш бўйича  процедура йўқ. У ерда президенни хизматидан бўшатиш бўйича процедура ёзилган», — деди Касимбеков.

Ҳозирча Атамбаевни тарафдорларининг аризасини Конституцион палата қабул қилиб-қилмагани номаълум. «Клооп» унинг матбуот хизмати билан боғлана олгани йўқ.