Тергов Петрушевскийни уй қамоғига чиқариш бўйича қарор устидан шикоят қилди

407
Алексей Петрушевский

Бишкекдаги Болаларни реабилитациялаш марказининг собиқ раҳбари Алексей Петрушевскийнинг адвокати Диляром Низамова «Клооп»га билдиришича, мижозининг уй қамоғига чиқариш бўйича қарор устидан аппеляция шикояти шаҳар судига 11-июндаёқ келиб тушган.  

«Бизга Биринчи май тумансудидан қўнғироқ қилиб, тавсия берилгани бўйича хабардор қилиши керак эди. У билан танишишимиз лозим эди», — деди Низамова.

Унинг айтишича, туман судининг йиғинида терговда Петрушевскийни қамоққа олиш учун етарли асослар йўқ бўлган.

«Қонун бўйича, беш йилгача озодликдан ажратиш жазосини тақозо қилган моддаларнинг бари қамоққа олишни қўлланмайди. У ўзгача ҳолатлардагина қўлланилади. Масалан, агар одам қочиб кетишга харакат қилган бўлса. Мазкур ҳолатда бундай асос йўқ. Ҳозир Петрушевскийни қамаш учун аппеляция тавсиясини беришди», — деди Низамова.

Адвокат қўшимча қилишича, унинг мижози уй қамоғига чиқарилгандан бери у билан ҳеч қандай тергов харакатлари ўтказилмаган.

Петрушевскийни қўлга олиш

Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат комитетининг (МҲДҚ) ходимлари 6-июнда Алексей Петрушевскийни «хизмат вазифасини суистеъмол қилган» деган гумон билан қўлга олган.

9-июнда Биринчи май туман суди Петрушевскийни уй қамоғига чиқарган.

Бишкек мэрияси Алексей Петрушевскийни марказнинг директорлик хизматидан 6-мартда ишончдан чиққани боис бўшатган.

Петрушевский 2018 йилнинг бошида икки опа-сингилни чет элликларнинг қарамоғига беришга харакат қилган ижтимоий ходимлар ҳақида айтиб берган. Ўша вақтда қизларни ўзлариникига олиб кетиш учун ҳужжатларни тўплаган қирғиз оиласи тайёр турган эди.

Бундан кейин директор шаҳар бюджетини бемақсад сарфлашда айблаган  — у ўлканинг бошқа ҳудудларида рўйхатга олинган болаларга реабилитация марказида яшашга рухсат бериб турган.