Атамбаевни уйининг ёнида тарафдорлари штаб очиб, бўз уй тикишди

436

ҚСДПнинг сиёсий кенгаши аъзолари ва собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг тарафдорлари унинг Қўй-Тош қишлоғидаги уйида штаб тузиб, унинг ёнига бир неча бўз уй тикишди.

Сиёсий кенгашнинг аъзоси Мирбек Айтикеевнинг айтишича, «Халқ штаби» «бугунги кунда Қирғзистондан бўлаётган қонунсизлик билан курашиш» мақсадида очилган.

Бош прокуратура ва парламент собиқ президентнинг фаолиятида жиноят белгиларини топгандан кейин Атамбаевни уйининг олдига тарафдорлари йиғилган. Бу айблар сабабли Атамбаев даҳлсизлик мақомидан айрилиб қолиши мумкин.

Депутатлар комиссияси Атамбаевни олти айб бўйича айбламоқда. Уларнинг ичида криминал авторитет Азиз Батукаевнинг бўшатилиши, Бишкек ИЭМига кўмир ташувчи компанияларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, Бишкек ИЭМини янгилашдаги коррупция бор.

25-июнда Бош прокуратура Атамбаевга қарши олти айбнинг ичидан бештасини асосли деб топган.

Энди Атамбаевнинг даҳлсизлигини олиш учун парламент пленар йиғинда Бош прокуратуранинг қарорини кўриб чиқиб мақуллаши керак. Кейинги ялпи йиғин 26 ва 27-июнда бўлади.

Даҳлсизликдан кейин ҳукумат собиқ президентни жиноий жавобгарликка торта олади.

Бунинг бари Атамбаев ва президент Сооронбай Жээнбековнинг ўртасида давом этиб келаётган келишмовчилик ортидан бўлмоқда.