Бош прокуратура: Атамбаевга қўйилган беш айб бўйича жиноят аломатлари бор

382

Бош прокуратура собиқ ўлка раҳбари Алмазбек Атамбаевга қарши қўйилган олти айбнинг ичидан бешини қўллади. Собиқ президентга қарши айб юклашни 20-июнда Атамбаевни даҳлсизликдан ажратиш бўйича депкомиссия ташаббус кўрсатган.

Бош прокурор Откурбек Жамшитов ўз муассасанинг хулосасини 25-июнда парламент комитетининг йиғинида очилади. Бош прокуратура қуйидаги айблар бўйича ижобий баҳосини берди:

Атамбаев криминал авторитет Азиз Батукаевнинг бўшатилишини назорат қилган. Криминал авторитет «қон лейкози» ташҳиси асосида 2013 йили Норин вилоятининг колониясидан бўшатилган.

Жамшитов Атамбаев вице-премьер-министр бўлиб турган Шамил Атахановга криминал авторитетни бўшатишни топширган деб билдирган.

Бош прокурор бу иш бўйича Атамбаевга коррупция бўйича айб қўйиш мумкин деб ҳисоблайди.

Ноқонуний ер олиш. Депутатлар собиқ президентни «Дастан» компаниясини амалдорларининг ёрдами билан Қўй-Тошдаги уйи қурилган ерга ноқонуний эгалик қилган деб айблашди.

Бош прокурор бу ишда ҳам «Коррупция» моддаси бўйича жиноят аломатлари бор деб ҳисоблайди.

Атамбаев ва у билан аффилирланган компаниялар. Депутатлар собиқ президент «Форум» компаниясига Субихи Пархати исмли шахс орқали эгалик қилади деб айтишган. Шунингдек депутатлар Атамбаевни «Хуасинь», «Терек-Сай Жаштари», «Бизниснур» ҳамда «АКА Петролеум» компанияларига эгалик қилганликда шубҳа қилишган.

«Юқорида тилга олинган вазиятлар Атамбаевнинг хусусий тадбиркорлик фаолиятига, шунингдек компанияларга имтиёз бериш билан ифодаланган коррупцияга ноқонуний иштирок бор бўлганини кўрсатиб туради», — деб айтилади комиссиянинг хулосасида.

Бу ерда ҳам Бош прокуратура «Коррупция» моддаси бўйича жиноят унсурларини топган.

Бишкек ИЭМни янгилашдаги коррупция. Депутатлар Атамбаев Бишкек ИЭМни янгилашдаги коррупцияга тегишли бўлганини ҳамда бу унинг билдируви билан тасдиқлаб туришини билдиришган. Қирғизистон пойтахтнинг иссиқлик марказини янгилаш учун Хитойнинг Эксимбанкидан 386 млн доллар кредит олган.

Бош прокурор бу ишда ҳам «Коррупция» моддаси бўйича жиноят асоратлари бор деб ҳисоблайди.

Бишкек ИЭМига кўмир етказиш. Депутатлар Атамбаевни бир-бири билан аффилирланган «Рассвет Компани» ҳамда «Прогресс Компани» фирмалари орқали Бишкек ИЭМига ноқонуний кўмир ташишга алоқаси бор деб айблашди. Депутатлар собиқ бош прокурор Аида Салянованинг 2016 йили 1-декабрда фейсбукда ёзган постига таянишмоқда.

Бош прокурор бу пнкт бўйича ҳам «Коррупция» моддасининг асосида жиноят белгилари бор эканини айтди.

Ҳукуматни узурпациялаш. Бош прокуратура қўлламаган айбловларнинг ёлғиз пункти ҳукуматни узурпациялашда ва Атамбаев тарафдон муҳолифатни тақиб қилишга боғлиқ.

«Бу пункт бўйича назорат органи Атамбаевнинг бунга тўғридан-тўғри алоқаси бўлмаган деган хулосага келди», — деб айтилади хулосада.

Энди парламент Атамбаевнинг даҳлсизлигини олиш учун умумий йиғинда Бош прокуратуранинг хулосасани кўриб чиқиб, уни мақуллаб бериши керак. Кейинги пленар йиғин 26 ва 27-июнда ўтади.

Парламент Атамбаевни даҳлсизликдан ажратиш бўйича депкомиссиянинг хулосасини Бош прокуратурага 20-июнда жўнатган. Атамбаев мазкур имтиёздан ажратилгандан кейин уни жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлади.

Бунинг бари Атамбаев ва президент Сооронбай Жээнбековнинг ўртасидаги узоққа чўзилиб кетган низо асносида бўлмоқда.