Атамбаев Жээнбековнинг янги йил табриги ярим йилдан кейин олди. Президентнинг маъмурияти буни инкор қилиб, «хайп» деб атади

441

«Апрель» телеканали 24-июнда ўлка раҳбари Сооронбай Жээнбековнинг собиқ президент Алмазбек Атамбаевга йўллаган янги йиллик табриги байрам ўтгандан кейин ярим йилдан сўнг, 24-июнда келганини хабар қилди.

Бу ҳақда Қирғизистоннинг Социал-демократия партиясининг (ҚСДП) сиёсий кенгаши аъзоси  Темирлан Султанбеков ҳам билдирди.

Табрикномада Жээнбеков Атамбаевга мустаҳкам соғлиқ, сўнмас ғайрат ҳамда оилавий бахт тилаган. Шунингдек Жээнбеков Атамбаев билан бир ўй, бир мақсаддош қатори бирга ишлаганидан фахрланишини ёзган.

«Клооп» президентнинг матбуот котиби Толгонай Стамалиева билан боғланганда Жээнбеков Атамбаевни янги 2019 йили билан табрикламаганини айтди.

«Жээнбеков Атамбаевни янги 2018 йил билан табриклаган [...] Ёшлар доимо креатив бўлишади. Собиқ президентнинг ёш тарафдорлари ҳам эски табрикномани кўриб қолиб хайп қилишга қарор қилишган бўлса керак деб ўйлайман», — деди матбуот котиби.

У ўз сўзларини тасдиқлаб, қутловда «Янги йилингиз билан!» фразасигина бор ва йили кўрсатилмаганини айтди.

Атамбаев ва Жээнбеков бир йилдан ортиқ вақт аввал уришиб кетишган, у бугунги кунгача давом этмоқда. Шундан бери Атамбаев расмий тадбирларда иштирок этмай қолган.

Жанжал асносида ҳукумат Атамбаевнинг кўплаган яқин тарафдорларининг қамоққа олган, парламент эса мобиқ президентнинг даҳлсизлигини олишга қарор қилишган.