Қизилқия: Шаҳар архивининг раҳбари ҳуқуқ ҳимоячисини сўкди — видео

436

23-июнда ҳуқуқ ҳимоячиси Роза Маманова фейсбук саҳифасида ўзига қарши камситувчи сўзлар айтилган видеони эълон қилди. Бир дақиқага яқин давом этган лавҳада ҳуқуқ ҳимоячиси ва шаҳар архиви раҳбарининг тортишуви ёзилган.

Маманова билдиришича, воқеа апрель ойида Қизилқия шаҳридаги молия полицияси биносининг ёнида бўлган. Аммо видео июнь ойида эълон қилинган.

«Мени молия полицияси чақирган. Таҳминан соат 11:00да идорага борсам, у ерда Мамит Болоев мени оғизга олиб бўлмайдиган гаплар билан сўкиб ташлади», — деб билдирди «Клооп»га Маманова.

Унинг айтишича, бунгача у Ботоевни Қизилқия шаҳрининг вице-мэри бўлиб турганда давлат ерини ноқонуний ўзлаштириб олишда айблаб келган. Сайлгоҳ қурилувчи ерга ҳозир уйлар қурилиб кетган.

Видеода Ботоев унга, «бу жалаб мени тўйғизди», «энангни сикайин, жалаб», «пидараз» деган сўзлар билан сўккан. Маманова эса ўз сўзида: «Асл башарасини мана кўрдингизлар. Қанчалик виждонсиз, иймонсиз» деб жавоб берган.

Ботоев «Клооп»нинг журналистига берган интервьюсида анчадан бери ҳуқуқ ҳимоячиси билан жанжаллашиб юрганини тасдиқлади. Унинг айтишича, Маманова уни қоралаб, порахўрликда айблаган. У хатто судга мурожаат қилиб, суд Маманова ундан кечирим сўраши керак жеган қарор чиқарган дейди.

«Бу мени “беш хотин бор, жалаб” деди. Ўзинг жалаб дедим. Энди эркак кишиман-да, мен шунча гапни айта олмайманми?» — деб билдирди Ботоев.

Маманова Ботоева қарши Қизилқия шаҳар милициясига ариза ёзган. Баткен вилоя милициясидан «Клооп»га билдиришича, ариза 13-апрелда «Майда безорилик» моддаси бўйича Жиноятлар ва қилмишларнинг умумий реестрига рўйхатга олинган.

Мамит Ботоев 2009-2011 йиллари Қизилқиянинг вице-мэри бўлиб ишлаган. 2017 йили давлат архивининг раҳбари бўлиб тайинланган.