Атамбаевни даҳлсизликдан ажратиш: Бош прокуратура парламентга ўз хулосасини жўнатди

374

Депутат Талант Мамитов 25-июнда собиқ президент Алмазбек Атамбаевни даҳлсизликдан ажратиш бўйича парламент комиссиясига Бош прокуратуранинг хулосаси келиб тушганини билдирди.

Мамитов Бош прокуратуранинг ҳулосасини бутун парламентнинг кўриб чиқиши учун конституцион қонунлар бўйича комитетда кўриб чиқишни таклиф қилди. Парламентнинг йиғини 25 ва 27-июнларда ўтади.

Ҳуқуқ тартиби, жиноятчилик ва курашиш ҳамда корупцияга қарши харакатланиш бўйича комитет раҳбари Наталья Никитенко комитет Бош прокуратуранинг қарорини 25-июнда кўришини билдирди.

«Бугун бизнинг комитет хулосани ўрганиб чиқади. Даҳлсизликдан ажратиш тўғрисидаги қонун бўйича муддат йўқ. Юқори нуқта бор, унга кўра, Бош прокуратура 3 ойдан ошмаган муддатда махсус комиссия жўнатган қарорни кўриб чиқиш керак.  Регламент ва Конституция бўйича комитет бугун мазкур масалани кўриб чиқади», — деб келтиради унинг сўзларини 24.kg ахборот агентлиги.

Юрист Замир Жоошев «Клооп»га билдиришича, даҳлсизликдан ажратиш процедураси агар Бош прокуратуранинг ҳулосаси ижобий ва парламент уни мақуллаган бўлса охирига чиқади.

«Агар Бош прокуратуранинг хулосаси ишонарли бўлса, [чоршамба ёки пайшанбада] пленар йиғинда Жогорку Кенеш даҳлсизликни олиш учун овоз бериши керак. Агар энг камида 80 депутат мақул деган овоз беришса, даҳлсизлик олинади», — деди юрист.

Парламент Атамбаевни даҳлсизликдан ажратиш бўйича депкомиссиянинг хулосасасини Бош прокуратурага 20-июнда жўнатган. Атамбаев бу имтиёздан ажратилгандан кейин уни жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлади.

Депутатлар Атамбаевни ИЭМни янгилашдаги коррупцияда, ерларни ноқонуний олишда ва шунингдек криминал авторитет Азиз Батукаевни ноқонуний бўшатишда айблашмоқда.

Бунинг бари Атамбаев ва президент Сооронбай Жээнбековнинг ўртасидаги узоққа чўзилган келишмовчилик асносида бўлмоқда.