Бишкекнинг собиқ мэри Түлеев Атамбаевнинг иши бўйича терговга олинди

344

Собиқ мэр Нариман Тулеев Бош прокуратурага терговга чақирилган. Бу ҳақда унинг қизи Назгул билдирган. Тулеев билан терговчилар ўртасидаги суҳбат нима ҳақда бўлгани номаълум.

Аввалроқ Тулеев депутатларга 2011 йили сайлов кампанияси учун Атамбаевга қарзга 500 минг доллар бергани ёзилган хат жўнатган. Шунингдек, у Атамбаевнинг командаси «уни коррупцияга қарши кураш шиори билан тўнаганини» қўшимча қилган.

24-июнда бош назорат органига Алмазбек Атамбаевни даҳлсизликдан ажратиш бўйича депутатлар хулосаси келиб тушган. У бу имтиёзга президент хизматидан кетгандан кейин эга бўлган.

Шунга қарамай Бош прокуратурадан хулоса бўйича қарор қачон чиқишини айтишдан бош тортишди.

Шунингдек, суд Алмазбек Атамбаевнинг, унинг рафиқасининг ҳамда болаларининг банк ҳисобларини текшишишни буюрган.

Атамбаевни даҳлсизликдан ажратиш

20-июнда парламент Алмазбек Атамбаевни даҳлсизликдан ажратиш бўйича ташаббусни қўллаган. Депутатлар Атамбаевни ҳукуматни узурпациялашда, ИЭМни янгилашдаги коррупцияда, криминал авторитет Азиз Батукаевни ноқонуний бўшатишда ва бошқа қонун бузарликларда айблаган.

Атамбаев ўзи ҳозирги президент Сооронбай Жээнбеков унинг «оғзини ёпиш учун бошқа йўл тополмаётганини», шу сабабдан «ўйлаб топилган айбловлар бўйича ноқонуний судлашни» танлаган деб билдирган.