Қирғизистон ТИВининг собиқ раҳбари Туркиянинг элчиси билан уришиб кетди. Қисқача

402
Иллюстратив сурат. Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

20-июнда ОАВларда Қирғизистоннинг ташқи ишлар вазирлигининг (ТИВ) собиқ раҳбари Аскар Айтматовни Туркиянинг элчиси Женгиз Камил Фиратга қарата очиқ мурожаати пайдо бўлди.

Айтматовнинг айтишича, уни Камил Фират ФЕТОнинг аъзоси деб ҳисоблагани камситган.

«Клооп» Айтматовнинг турк элчиси билан уришиб кетганининг қисқача мазмунини тайёрлади.

Айтматов: Қирғизистон ва Туркиянинг ўртасида қардошлик алоқаларини ривожлантиришнинг устида кўп йил ишлаганман. Бир йил аввал элчи Женгиз Камил Фират ёмонлаб қоралай бошлаган. Шу сабаблан мени ФЕТОнинг аъзоси деб эълон қилишган, мен Туркия ва унинг фуқаролари билан ҳамкорлик оғир бўлмоқда.

Масалан, мен элчининг босими сабаб турк депутатлари ҳамда Туркия президентнинг маслаҳатчиси билан учраша олмай қолганман. «Манас» университетининг ректори Сабихатнинг Балджига қарши босими ҳам бир мисол бўлиб қолган — турк элчисининг аралашуви сабаб Чингиз Айтматовнинг 90 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказиш учун ректор билан учраша олмаганман.

Мен сизларга «Сапат» мактабларини ёпиш — Қирғизистон учун оғир мавзу эканини айтиб берганман, чунки қирғиз элитасини фарзандларининг 90% ўша мактабларда ўқишади ҳамда уларга бошқа муқобил йўқ. Сиз менинг фикримни менга қарши қўлланибсиз.

Демак, сиз 15 минг бола ва уларнинг ота-онасини, бундан ташқари, Қирғизистон президентини, парламент спикерини, ҳукумат раҳбарини, маориф вазирини ва бошқаларни ФЕТОнинг аъзолари деб ҳисоблайсиз. «Сапат» мактаблари шу одамлар борлиги учун ишлаяпти-да.

Сиз мени ФЕТОнинг аъзолигига қўшиш билан қаттиқ камситдингиз. Мен маънан зарар кўрдим ва сизнинг харакатингизни менга қарши диверсия харакати қатори баҳолайман. Сиздан мени ёмонлашни тўхтатишингизни ва кечирим сўрашингизни талаб қиламан.

Түркиянинг Қирғизистондаги элчилигининг Айтматовни билдирувига жавоби:

ФЕТО — террор ташкилоти, жиноий байроқ ва культ шаклидаги ташкилот бўлиб ҳисобланади.

Шу сабабдан бир томондан ФЕТО билан ҳамкорлик қилиб, иккинчи томондан Туркия билан ҳамкорлик қилиш мумкин эмас. Бир танлов қилиниши керак.

Аскар Айтматов бу танловини аниқ бажариб, «бизнинг болалар» деб атаган ФЕТОчилар билан ҳамкорлигини ҳамда уларга бўлган қўлловини давом эттиришини бизнинг тарафга билдирган.

Болаларнинг бу мактабларга юборган кишилар буларни билиши керакН тўланган мактаб тўловларининг бир қисми ФЕТО террор ташкилотига молиявий манба қатори қўлланмоқда.

Шу сабабдан Туркия Республикаси қирғиз халқига муқобил қатори кўргазиб, Қирғизистоннинг Маориф вазирлигининг текшируви ҳамда назоратида халқаро бакалавр даражасини бериб, қирғизча, русча, туркча ҳамда инглизча билим бериб, хамонавий жиҳозлари бор «Маариф» мактабларини солишни таклиф қилмоқда.

2018 йили Бишкекда Миллий кутубхонанинг учинчи қаватини тўлиқ таъмирлаб, «Чингиз Айтматов зали» қатори очилиб, қирғиз биродарларимизнинг фойдаланиши учун берган муассаса Туркия Республикасининг Қирғизистондаги элчиси бўлган.

Контекст: Түркиянинг ҳукумати «Сапат» билим бериш тармоқлари муҳолифатчи Фетхуллах Гулен ва унинг ФЕТО ташкилоти томонидан молияланади деб ҳисоблайди. Туркияда бу ташкилот террористик деб топилган, Гулен ўзи эса 2016 йилдаги давлат тўнтариши харакатида айбланган.

Қирғизистон ҳукумати лицейлар тармоғини «Себат»дан «Сапат»га ўзгартириб, Туркия билан алоқани бузмаслик учун директорлар кенгашининг таркибига Маориф вазирлигининг вакилларини киргизган.

Амалга ошмай қолган тўнтаришдан кейин турк ҳукумати минглаган одамларни қамаб, юзлаган одамларни ФЕТОга алоқаси бор деб судланган. Гулен ўзи эса давлат тўнтариши уюштирмаганини айтиб чиққан.

Ҳозир у АҚШда яшайди. Туркия бир неча бор Америка ҳукуматидан уни ўтказиб беришни талаб қилган, аммо АҚШ рад этган.