Депутат ижарага квартира олиб яшаганлар учун онлайн рўйхат киргизишни таклиф қилди

438

Депутат Исхак Пирматов ижарага олинган хонадонларда ёки ер уйларда яшаган фуқароларни онлайн тартибда вақтинча рўйхатга олувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.

Пирматов «бюрократия йўл-йўриқларини соддалаштириш ва порахўрликнинг олдини олиш» учун онлайн рўйхатни киргизишни таклиф қилди.

Фуқаровий кодек ва ички миграция ҳақида қонун қирғизистонликларни, масалан, агар у Жалолободдан Бишкекка кўчиб кетган бўлса вақтинчалик рўйхатга туриши керак. Пирматовнинг фикри бўйича, бу рўйхат процедураси оғир бўлганидан ишламай келади.

Бу нима учун керак?  

Бунинг натижасида айрим фуқаролар 5 ёки 10 йиллар давомида рўйхатдан ўтмай яшаб келишади. Шу сабаблан уларда давлат хизматларини қўлланишда муаммолар яралади, давлат эса одамларнинг ўлка ичида харакатланишини аниқ юргиза олмайди.

Бошқача айтганда, рўйхат одам 45 кундан ортиқ яшаган уйда ёки квартирада вақтинча рўйхатга ўтиши кераклигини билдиради. Агар у ижрага квартира олиб яшаса, у ҳолда бундай вазиятда муддати бир йилгача муддатни ташкил қилади.

Бу билан бирга қонунда вақтинча рўйхати бор фуқароларда турар жойга эгалик қилиш ҳуқуқлари бўлмаслиги айтилади.

Бу қандай ишлайди?

Пирматовнинг фикрича, турар жойни ижарага олаётган шахс Аҳолининг давлат умумий реестри порталида рўйхатга онлай билдирув қолдира олади. Ҳозир бу реестр ишлаб чиқилмоқда.

Аризачи ўзининг паспорт маълумотларини ва уй эгасининг маълумотларини, бундан ташқари, турар жой ижара ҳақини тасдиқлаган ҳужжатларни кўрсатиши керак.

Онлайн билдирув бергандан кейин турар жойнинг эгаси рўйхат харакати ҳақида хат турида билдирув олади.

Рўйхат уй эгаси билдирув олгандан кейин уч ишчи кундан кейин тугайди. Айни вақтда қонун лойиҳасида турар жой эгаси ўз квартирасида вақтинча рўхатга туришга рухсат бериши керак ёки керак эмаслиги ёзилмаган.

Бу айрим қирғизистонликларда норозиликларни яратган  — улар рўйхатга онлайн ариза бераётганда уй эгасининг розилиги керак эмаслиги учун норози бўлишган. Улар Пирматовнинг қонун лойиҳасига қарши имзо тўплай бошлашган. Материал эълон қилиниши арафасида мурожаатга 500дан ортиқ киши имзо қўйган.

Қонун лойиҳаси парламент уч ўқишдан мақуллаб, ўлканинг президенти қўл қўйгандан кейин кучга киради.