АҚШ элчихонасининг ходими Бишкекда пиёдани уриб юборди

372

Воқеа ҳақидаги маълумотни 22-июнда фейсбукнинг «Черный список» гуруҳида Нурайим Айткулова исмли фойдаланувчи тарқатган.

Унинг маълуомтига кўра, авария 18-июнда Қирғиз давлат техника университетининг (Политех) ёнида бўлган.

«АҚШнинг элчилигда ишлаган АҚШнинг фуқароси уриб олган. У тўхтаб ҳам қўймаган, одамни уриб олгани уни хавотирга ҳам солмади. Уни йўл ҳалокатининг гувоҳи қувиб етган», — деб ёзган Айткулова.

АҚШнинг дипломатик вакиллигининг матбуот хизматидан авария ўз ходимлари иштирокида бўлганини «Клооп»га тасдиқлади. Аммо элчихона ҳайдовчиси одамни уриб олгандан кейин воқеа жойидан кетиб қолгани ҳақидаги маълумотни инкор қилди.

Элчиликнинг фарази бўйича, «ходим автомобилни йўл четига тўхтатиб, воқеа бўлган жойда ҳукумат вакилларига ҳамкорлик кўрсатган».

«Элчиликнинг вакиллари Қирғизистон ҳукумати билан яқин алоқада бўлиб жабрланувчининг соғлиги учун харакат қилиб, муаммони хал қилиш учун ёш бола билан боғланган», — деб айтилади дипломатик вакилликни матбуот хизматининг жавобида.

Йўл харакатининг ҳавфсизлигини таъминлаш бўйича бошқармасидан (ЙХХТБ) «Клооп»га пиёдани уриб кетиш фактини тасдиқлашди.