Қорасув туманининг Қизилқишлоқ туман ҳукуматида 24-июнда мигрантлар учун ресурс маркази ишга кирди. Унинг мақсади миграция ҳавфсизилигини таъминлаш бўйича мигрантларга маслаҳат бериш ҳамда одам савдосига қарши тушунтириш ишларини ўтказиш.
Марказга мурожаат қилганлар ижтимоий хизматлар ҳақида, ишга ўрнашиш, одам савдосига қарши ҳамда миграция ҳавфсизлиги бўйича саволларга жавоб олишлари мумкин.
Мигрантлар учун ресурс маркази Миграция бўйича халқаро ташкилотнинг ҳамда «Улыбка» жамоат жамғармасининг молиялаштириши билан синов асосида Ўш вилоятининг Қорасув тумани билан Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманида очилди.
Қирғизистоннинг давлат миграция хизматининг маълумоти бўйича, 2018 йили 750 мингга яқин Қирғизистоннинг фуқароси чет ўлкада расмий рўйхатга олинган. Уларнинг 640 минг нафари Россия давлатида ишлаб яшаганлар.