Ўзган туманида бир ойга қамоққа олинган блогер Бауржан Кадирбеков 18-майда бўшатилди. Бунга тарафларнинг ярашгани сабаб бўлган. Ўш вилоят милициясидан «Безорилик» моддаси бўйича иш жараёни қисқартирилганини билдиришди.
«18-май куни блогернинг адвокати Ўзген туманининг тергов хизматига ишонмаслик кўрсатиб, вилоят ички ишлар бошқармасига мурожаат қилган эди. Ўш милицияси блогерга “Безорилик” моддаси бўйича қўзғалган ишни вилоят тергов хизматига олдириб, ишни кўриб чиқаётган вақтда низолашган икки тараф бир-бирини кечириб, уларнинг устидан қўзғалган иш қисқартирилди», — деди Ўш ВИИБнинг матбуот котиби Женишбек Аширбаев.
Кадирбеков милиция тарафидан 8-майда қўлга олинган у Ўзган шаҳрининг турғунини таёқ билан калтаклаб, баданига жароҳат етказиш бўйича гумонланган. Блогер ҳам турғуннинг устидан ариза ёзган.
10-майда туман суди «Безорилик» моддаси билан Бауржан Кадирбековни бир ойга қамоққа олиш қарорини чиқарган.
Пул таъма қилиш бўйича иш
Бундан ташқари, блогер тадбиркорлардан пул таъма қилишда гумонланмоқда. Унинг устидан милицияга тўрт кишидан ариза тушган. Ариза эгалари блогер ўзининг ютуб каналига юкланган видеони ўчириб қўйиш учун 10-20 минг сом пул талаб қилганини айтишган.
Блогернинг яқинлари милиция адолатли тергов ўтказишни талаб қилишмоқда. Уларнинг айтишича, тадбиркорлар бунга қадар Кадирбековни қаматамиз деб қўрқитишган.
Сақлаш муддати ўтиб кетган маҳсулотлар билан курашиш
Бауржан Кадирбеков ўзининг «Чындык Маалымат KG» ютуб каналига Ўзгандаги дўконларда сотилаётган сақлаш муддати ўтиб кетган озиқ-овқатлани тасвирга олиб турган. Тадбиркорлар блогер видеоларни ютубга юклагандан кейин уларнинг савдоси камайиб кетганини билдиришган.
«Чындык Маалымат KG» канали ютубга 2019 йили 22-мартда рўйхатдан ўтган. Ҳозирда унинг 22 мингдан ортиқ обуначилар бор. Кадирбековни видеоларининг ўртача томоша вақти 20-30 мингга етади.
Блогер кўпинча Ўзгандаги дўконларда сақлаш муддати ўтиб кетган озиқ-овқатларни тасвирга олади. Шундан кейин милиция ходимларини чақириб, чора кўришни сўрайди. Масалан, бир сафар сотувчига беш минг сом жарима солинган.