Иманкадир Рисалиев «Очиқ ҳукумат»нинг раислик хизматидан кетди

495

Ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиевнинг божаси Иманкадир Рисалиев «КТ Мобайл»нинг атрофида чиққан шов-шувдан кейин «Очиқ Ҳукумат»даги вазифасидан истеъфога кетди. Бунга қадар «Мегаком»нинг раҳбари Рисалиев унга таҳдид қилганини айтган, ҳукумат раҳбари эса «давлат хизмати ва қариндошлик алоқалари бир ерда бўлолмаслигини» билдирган.

Иманкадир Рисалиевнинг айтишича, «Очиқ ҳукумат» ташкилотининг етакчилик хизматидан кетиш  — бу унинг шаҳсий қарори. У ишдан кетиш бўйича аризасини ҳукумат ва Европа ҳавфсизлик ҳамда ҳамкорлик ташкилотига (ЕХҲТ) бериб қўйган.

Бунгача ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев ЕХҲТга Рисалиевни «Очиқ ҳукумат»даги хизматдан чақиртириб олишни таклиф қилгани айтилган эди.

Истеъфо «Кыргызтелеком» миллий алоқа операторининг тармоқ ишхонаси деб ҳисобланган «КТ Мобайл» атрофида чиққан низо ортидан бўлди. Унинг директор ўринбосари Эрназар Иманкадир Рисалиевнинг фарзанди бўлган. 2018 йили компания алоҳида алоқа оператори бўлишни истаб, бунинг учун бошқа давлат компанияси «Мегаком» билан бирлашган.

«Мегаком» алоқа операторининг бош директори Акилбек Жамангулов Иманкадир Рисалиевдан таҳдидлар бўлаётганини айтиб чиққан. Милиция таҳдидларни текширишни ваъда қилган.

Шунингдек ижтимоий тармоқларда «КТ Мобайл»нинг раҳбарияти ойига 300 минг сомдан ортиқ маош олиб тургани бўйича маълумот пайдо бўлган, Эрназар ва Иманкадир Рысалиевлар эса — премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиевнинг қариндошлар. Бу шов-шув сабаб менежерлар хизматларидан кетишган. Ҳукумат раҳбари эса «давлат хизмати билан қариндошчилик алоқалари бир ерга сиғмайди» деб ҳисоблайди.