ОАВ: Матраимов Божхона хизматидаги лавозимига қайтиб бормоқчи эмас

496

Райимбек Матраимовнинг адвокати Татьяна Карижинская бу ҳақда 24.kg нашрига билдирди. Унинг айтишича, Матраимов фақатгина ҳукуматнинг ишдан бўшатиш бўйича ноқонуний деб ҳисоблаган қарорига норозилик билдиришнигина истаган ва унинг режасида хизматга қайтиш бўлмаган.

«Олий суд Матраимовни божхона хизматининг раҳбар ўринбосари лавозимига қайтариш бўйича Бишкек ва Биринчи май туман судларининг қарорларини ариза берувчининг фойдаси учун кучда қолдирди. У хизматдан бўшатишни асоссиз деб топган суд ҳукмидан рози бўлди», — деди Карижинская.

Матраимов Божхона хизматидан раҳбар ўринбосари хизматидан 2017 йили ўша вақтда ҳукумат раҳбари бўлиб турган Сапар Исаковнинг топўириғи билан бўшатилган. Собиқ президент Алмазбек Атамбаев Матраимовни божхона тармоғидаги порахўрлик тизимларининг «парда ортидаги кучли хўжайини» деб атаган.

2018 йилнинг ўртасида суд Матраимовни ишга қайтаришга қарор қилган, чунки у «сиёсий важлар ортидан ишдан олинган». Олий суд аввалги инстанциялардаги судларнинг қарорини кучда қолдириб, Матраимовни унинг аввалги хизматига қайта қўйиш қарорини чиқарди.

Молия полицияси 2019 йили январда Божхона хизматидан етакчи ўринбосарининг мулкини текшира бошлаган. Муассасанинг ички текширув ҳамда ҳавфсизлик бошқармасини Райимбекнинг акаси — Исламбек Матраимов бошқаради, аммо финполдан бу текширувнинг натижасига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслигини билидришган.