Милиция премьер-министрнинг қариндошини «Мегаком» директорига йўналтирилган таҳдидларини текширади

566

ИИВнинг матбуот хизматидан «Клооп»га билдиришларича, улар «Мегаком»нинг бош директори Акилбек Жамангуловнинг Иманкадир Рисалиев қўрқитган деб айтган билдирувини текширишмоқда. Рисалиев премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиевнинг божаси.

«Текширяпмиз. Агар таҳдид фактлари тасдиқланса, у ҳолда тегишли чоралар кўрилади», — деб билдиришди муассасадан.

Жамангулов 17-майда Рисалиев уни бир неча бор таҳдид қилиб, «Мегаком»нинг фаолияти текширилади деб айтганини билдирган. Рисалиев ўзи Жамангулов билан телефон орқали гаплашганини, аммо уни қўрқитмаганини билдирган. У Жамангуловнинг айтганларини «қуруқ туҳмат» деб атаган.

Иманкадир Рисалиев премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиевга божа, унинг ўғли эса — Эрназар Рисалиев давлатга қарашли «КТ Мобайл» компаниясининг бош директор ўринбосари бўлиб ишлаган. Бу компания «Мегаком» билан биргаликда «Салам» бренди билан янги алоқа операторини ишга киргизишни режалаштирмоқда.

Май ойининг ўртасида ижтимоий тармоқларда «КТ Мобайл» компаниясининг юқори раҳбарияти ойига 300 мингдан 350 минг сомгача ойлик ҳақи олиб туришган деб айтилган маълумот пайдо бўлган. Мазкур воқеадан кейин ишхонанинг бош директори Нурбек Мукамбетов ҳамда унинг ўринбосари Эрназар Рисалиев эгаллаган хизматларидан кетишган. Эрназар Рисалиев ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиевнинг қайин укаси бўлиб ҳисобанади.

Жанжалнинг ортидан Абилгазиевни ўз қариндошларига ишга ўрнашишга ёрдам беради деб айблай бошлашган, аммо унинг матбуот хизмати бу айбловларни «туҳмат» деб атаган.