Курашнинг аралаш қоидалар бўйича UFC версиясидаги жаҳон чемпиони Валентина Шевченко 9-апрель куни Ўш шаҳрининг марказий майдонида мухлислари билан учрашди. Спортчини кўришга юзлаган одам келган.
Махсус уюштирилган концерт дастуридан ташқари Шевченконинг ўзи ҳам рақс тушиб берди.
Валентина Шевченко Қирғизистонга 7-апрель куни тунда учиб келган. Уни «Манас» аэропортида мухдисларидан ташқари вице-премьер-министр Алтинай Омурбекова ҳамда шаҳар парламентининг спикери Жанибек Абиров кутиб олган.
8-апрель куни Шевченко «Бишкек Парк» савдо марказида Бишкекдаги мухлислари билан учрашган. Ўша куни спортчини президент Сооронбай Жээнбеков қабул қилиб, «Данк» медали билан тақдирлаган.