Ўшдаги ёқилғи қуйиш шаҳобчалари текширила бошланди. Нима маълум?

597
20-мартда ёниб кетган ёқилғи қуйиш шаҳобчаси. Гувоҳлар олган сурат

Ўш шаҳридаги ёқилғи қуйиш шаҳобчалари 8-апрелда текширила бошлади. Бунга 20-мартда шаҳардаги ёқилғи қуйиш жойларидан бирида чиққан ёнғин сабаб бўлган. Экотехинспекциянинг маълумоти бўйича, шаҳардаги 44 шаҳобчанинг 36си ёнғин ҳавфсизлиги бўйича талабларга жавоб бермайди.

Нима бўлди?

Жорий йилнинг 20-март куни Ўш шаҳрининг Қурманжан датқа кичик туманидаги «Октан сервис» ёқилғи қуйиш шаҳобчасида ёнғин чиққан. Уни ўчиришга ФҲВнинг етти бўлими жаоб қилиниб, ёнғин икки соатга яқин вақтда чекловга олинган.

Ёнғин оқибатида уч киши жароҳатланиб, яқин жойлашган автомобил устахонаси зиён кўриб, кўп қаватли уйларнинг деразалари синиб кетган.

ФҲВнинг маълумотига кўра, фалокатдан  1 млн 600 минг сомга яқин моддий зиён етказиб, жумладан 1 млн 225 минг сом қийматидаги зарарни шаҳобчанинг ўзи тортган.

Текширув ишлари ёнғин шаҳобчадаги портлаш натижасида келиб чиққанини аниқлаган. Шу сабабдан маҳаллий ҳукумат вакиллари ёқилғи қуйиш шаҳобчаларининг қонунийлиги бўйича масалани кўтариб, шаҳардаги барча ёқилғи қўйиш жойлари текширилишини билдиришган.

Шаҳардаги 44 ёқилғи қўйиш жойининг 36си талабга жавоб бермайди

Экотехинспекция раҳбарининг ўринбосари Талант Эшбаев билдиришича, шаҳардаги 44 ёқилғи қўйиш жойининг 36си ёнғин ҳавфсизилиги бўйича талабларга жавоб бермайди. 2018 йили 22 шаҳобча текширилиб, деяррлик барида ҳавфсизлик бўйича қоидалар сақланмагани аниқланиб, уларга ёзма турда огоҳлантириш берилган. Айрим жойлар тадбиркорликни ҳимоялаш қонунини асосида текширилмаган.

«Режали текширув 2019-2020 йиллари умуман ўтказилмайди. Чунки тадбиркорликни текширишга ҳукумат томонидан мораторий эълон қилинган. Мэрнинг буйруғи асосида Иқтисод вазирлигдан 26 шаҳобчада текширув ўтказишга рухсат олдик. Энди уч кун ичида барини текшириб чиқишимиз керак», — деди Эшбаев.

Унинг айтишича, текширувнинг натижаси билан қонун бузарликлар аниқланса иш ҳуқуқ тартибот органларига ўтказиб берилади.

Ўш шаҳар ички ишлар бошқармасидан «Октан сервис» ёқилғи қўйиш жойидан чиққан ёнғин «ёнғин ҳавфсизлигининг талабларини сақламаслик» моддаси бўйича рўйхатга олинганини билдиришди. Ҳозирда ёнғин-техника экспертизаси тайинланиб, тергов ишлари давом этмоқда.

Ҳаммуаллиф: Дамира Жуман қизи