Собиқ премьер Исаков ўз жиноий ишини Жээнбековнинг «сиёсий буюртмаси» деб атади

442

Собиқ премьер-министр Сапар Исаков мурожаат йўллаб, жиноят иши бўйича таъқиб қилинаётганини президент Сооронбай Жээнбековнинг «сиёсий буюртмаси» деб атади. Шунингдек у Бишкек ИЭМиндаги авария иши бўйича айбланганларнинг айблари йўқ деб айтди.

Исаковнинг билдирувини 9-апрелда Қирғизистоннинг социал-демократия партиясининг (КСДП) матбуот хизмати тарқатти. Собиқ премьер-министр КСДПни сиёсий кенгашининг таркибига киради.

«ИЭМдаги аварияга ҳақиқий айбдорлар ва ИЭМни 2017-2018 йилдаги куз-қиш мавсумига тайёрлаган [...] одамлар айбловларни ниқоб қилиб олиб, Президент Сооронбай Жээнбековнинг ва унинг “маслаҳатчиларининг” сиёсий буюртмасини бажаришмоқда», — деб ёзган Исаков.

Шунингдек у ИЭМни янгилашдаги порахўрлик тўғрисидаги иш бўйича айбланаётган собиқ премьер Жанторо Сатибалдиевнинг, собиқ энергетика министри Осмонбек Артикбаевнинг ҳамда бошқа собиқ амалдорларнинг «айблари йўқлигини» айтиб, тергов бирорта ҳам далил топа олмаганини қўшимча қилди.

Собиқ премьернинг айтишича, ҳукумат унинг раҳбарлиги қошида авариянинг барча оқибатларини бартараф этиб, шу билан Сооронбай Жээнбековнинг собиқ ҳукуматини қўллаган.

«Биз 2017 йилнинг деярлик сентябрига қадар ишлаган ҳамда 2017-2018 йиллардаги кузги–қишки иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича асосий ишларни охирига чиқаришга масъул бўлган Сооронбай Жээнбековнинг аввалги ҳукуматини айбдор деб “турганимиз” йўқ», — деб билдирди Исаков.

Исаковнинг фикрича, жамоатнинг эътиборини Жээнбековнинг ҳукуматини ишидаги камчиликлардан чалғитиш учун атайлаб ОАВлар орқали Хитой TBEA компанияси билан бўлган битимдаги камчиликлар ҳақида янгилик тарқатган.

Сапар Исаков 2017 йилнинг августидан бошлаб 2018 йилнинг апрелига қадар премьер-министр бўлиб ишлаган. Ҳукумат раҳбарлик хизматига у 2017 йилдаги президентлик сайловига қатнашиш учун лавозимни топшириб кетган Сооронбай Жээнбековнинг ўрнига келган.

Исаков собиқ президент Алмазбек Атамбаев ўзининг вориси Сооронбай Жээнбеков билан жанжаллашиб кетгандан кейин ҳукумат раҳбарлиги хизматидан олинган. 2018 йили июнда эса Исаковга ИЭМни янгилашдаги коррупция иши бўйича жиноят иши қўзғалган. Ўша вақтдан бошлаб собиқ премьер-министр МҲДҚнинг тергов изоляторида ушлаб турилибди.