Аллоҳга ва швед судига ишонаман. Стокгольмда терроризмда гумон қилинган қирғизистонликнинг криминал драмаси

1020
Иллюстрация: Дарья Удалова Kloop.kg учун

Мазкур мақола СЭПОнинг (Швециянинг давлат ҳавфсизлик хизмати) суд текширувидан олдинги маърузасининг асосида тайёрланди. Маърузани швед ҳамда қирғиз тилида гапира олувчи «Клооп»нинг журналистлари ва таржимонлари таржима қилишди. Мақолани ёзишда сертификацияланган таржимонлар жалб қилинган эмас.

Тақвимда апрель ойининг сўнгги куни, соат тонги 4:23. Швециянинг қуролли махсус гуруҳи (спецназ) Стокгольмдан унча узоқ бўлмаган Сибелиусганген шаҳарчасидаги турар жойнинг олдида буйруқ кутиб туришибди.

Бир неча дақиқадан кейин 1703-квартиранинг эшиги қарс очилиб, куч органлари шубҳалиларни чалғитиш учун кичик уйнинг залига овоз гранатасини ирғитишади.

Биринчилардан бўлиб улар қирғизистонлик Отабек Абдуллаевни сезишиб — уни ошхонанинг ичида қўлга олишади. Ундан кейин бирга яшаган ҳамхонаси ўзбекистонлик Бахтиёр Умаров коридорда қўлга тушади. Қўлга олинганларни автомобилга ўтқизиб вақтинча ушлаб турилувчи жойга олиб боришади. Йўлда борар экан терговчи Абдуллаевга бир қатор савол беришга харакат қилади, лекин у инглизча ҳам, шведча ҳам тушунмайди.

Отабек Абдуллаев Ўш шаҳрига яқин қишлоқларнинг бирида туғилиб ўсган. У чет ўлкага 500 минглаган қирғиз муҳожирлари каби яхши яшашга ва кўпроқ даромад топиш илинжида чиқиб кетган. Отабек 2017 йилдан бошлаб Швецияда қисман  легал яшаб ишлаётган бўлган. 2018 йилнинг баҳорида швед ҳукумати Абдуллаевни террор ташкилотларини молиялаш ҳамда террор актларини тайёрлаш бўйича айблади.

Иллюстрация: Дарья Удалова Kloop.kg учун

***

2006 йили Отабек Абдуллаев пул топиш мақсадида Россияга келади. У ерда оиласи билан бирга яшайди. Қурулишда ишлар экан Ўзбекистондан келган қочқин Давид Идриссонни (ўша вақтда ўзбекистонликни Фарход Ташмухамедов сифатида танишар эди) учратади.

Сизларнинг дўстлик алоқаларингиз қачон пайдо бўлган   — Швециядами ёки ундан ҳам эртами?

— Биз бир-биримизни 2006 йилдан бери билардик, Россияда танишганмиз. Ўша вақтда бирга ишлар эдик. Оиламиз билан бирга яшардик — қўшни бўлганмиз.  

(матндаги барча цитаталар СЭПОнинг маърузасидаги тергов протоколларидан олинган)

Кейинги йили Идриссон Швецияга кўчиб бориб, исм-фамилиясини ўзгартиради. Отабек эски дўсти билан алқани тиклаб, тўққиз йилдан кейин, 2017 йили унинг ёнига боради. Исмини ўзгартирган эски дўстининг янги ҳаёти бўлган. Давид Идриссон энди — тадбиркор. У Абдуллаевга иш топишга ёрдам беришга уринади. Отабек Қирғизистондаги қарзларидан қутулиш учун кўп пул ишлаб топиши керак. Швеция бой ўлка, уИдриссондан ушбу давлатда қандай қилиб пул топишни ўрганаман деб ишонган. Лекин Идриссоннинг ишлари ишлари ўйлангандек бўлмай у банкрот бўлади.

«Унинг ўз ширкати бўлган, қарзлари ўсаверганидан солиқчилар ёпиб ташлашган». Идриссон баридан воз кечиб катта оиласини боқишнинг йўлларини қидира бошлайди. Унинг икки аёли ва 11 фарзанди бўлган.  

2018 йилнинг февраль ойида Давид Идриссон банкротга учраган дўкондан аукцион орқали арзонроқ баҳода кўп сонда бўёқ сотиб олади. Аммо у сотиб олган маҳсулотлар орасида биргина бўёқ эмас, катта миқдордаги хавфли кимёвий моддалар ҳам бор эди. Уларнинг ичида гугурт кислотаси, хлор ва яна бошқа моддалар ҳам бўлган.  Идриссон қирғиз дшстини, Отабек Абдуллаевни ҳамда Абдулғани исмли ўзбек дўстини маҳсулотни дўкондан олиб кетишини илтимос қилади. Кейинчалик Идриссоннинг ўсмир ёшдаги икки фарзанди ҳам ёрдам қилишади. Улар турли контейнерларга қўйилган бўёқ ва химикатларни ташишга ёрдам беришади.

Химикатлар Давидга керак бўлмаганидан улардан қутилишни истайди. У маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органига бориб, шаҳар ҳукуматига ҳовузлардаги сувни тозалаш учун хлор сотиб олишни таклиф қилади. Аммо ҳукумат вакиллари ўзбек миллатидаги шахснинг уларга бундай таклифидан хайрон бўлишади.

— У сизларга қанча кўп хлор сотишни истаётганини айтганмиди?

Менинг эсимда йўқ… Менга унинг муниципал бошқармаликка келиб шу йўл орқали [хлор] сотиш мумкин деб ўйлагани қизиқ туюлди.

Швецияда бундай қилишмайди.

Швециянинг давлат ҳавфсизлик хизмати (СЭПО) Идриссон химикатларни бомба ясаш учун қўлланмоқчи бўлган деган қарорга келган. Бундан ташқари, СЭПО Давид ўзи ҳамда Абдуллаевнинг қўшниси Бахтиёр Суриядаги «Ислом давлати»нинг ўзбек миллатидаги жангарилари билан хат ёзишиб турганини, шунингдек у одамларга бир неча бор пул ўтказишганини аниқлаган. Аниқланишича, пул ўтказмаларининг айримлари Абдуллаевнинг номидан амалга оширилган экан.

Отабек Абдуллаев ҳамда яна беш гумондор бўйича судгача бўлган тергов иши  — полициянинг 2200 бетга яқин баённомаси, сўроқларнинг расшифровкаси ҳамда гувоҳларнинг билдирувлари «Клооп»нинг журналистларининг қўлига теккан. Биз ўзимизнинг шахсий текширувимизни бошладик, аммо айбловлар бўйича эмас, Швециянинг Давлат ҳавфсизлик хизматининг иши бўйича.

Европа ҳамда Скандинавия ўлкаларида суд адолатлилиги бўйича тизими камчиликсиз ишлайди, ҳар бир шубҳали эса унинг иши адолатли тергов бўлишига ва адолатли судга ишонч билдира олиши маълум. Шунга қарамай, «Клооп» полициянинг судгача бўлган текширувида камида 10 жиддий камчиликни аниқлади. Улар Абдуллаевнинг айбсиз бўлганини исботламайди, аммо тергов тарафидан унга эҳтимол беэътиборлик қилганини кўрсатади.

                                                            Иллюстрация: Дарья Удалова Kloop.kg учун

  1. Химикатлар юкланган юк ташувчи автомобил. 

    Абдуллаев гумондорлар қаторига Идриссонга юкни ташиб келишга ёрдам бергани учун қўшилиб қолган. Бироқ Абдуллаев химикатларни эмас бўёқларни ташиган, у билан бирга товарларни ташиган Абдулғани эса теракт тайёрлаш бўйича ҳеч бир жавобгарликка тортилмаган.

 

2018-йилнинг 7-февралида Идриссон Абдуллавга Whatsappдан хат ёзган. Давид аукционда сотиб олган бўёқ ҳамда химикатлар сақланган қампанинг манзили ва у ердаги инсоннинг рақамини берган. Отабек терговчига Идриссоннинг товарларини етказиб бериш бўйича илтимосини қуйидагича тушунтирган:

«У бошида ўзи бориши керак эди, аммо бора олмай қолди, чунки унинг [Идриссоннинг] боласи  [Стокгольмнинг четидаги] Стрюмсундда врач қабулиги ёздирилиб қўйилган экан.»  

Абдуллаев ва Абдулғани Идриссон хат ёзган куниёқ товарга боришган. Аммо улар юкни ўзлари ёлғиз таший олмай, орадан бир неча кун ўтгандан кейин товарнинг бир қисмини Идриссонга компания ўзи етказиб берган. Абдулғани юк ташишга қатнашганига қарамай мазкур ишда шубҳали деб топлимаган. Идриссонга товар сотган компанияга ҳам жавобгарлик юкланмаган, лекин Швецияда махсвс изнсиз хусусий тарафларга химикатларни сотишга тақиқ қўйилган.

  1. Телеграмдаги чатлар ва экстремистик лавҳа.

    Отабек Абдуллаев терроризмга шубҳали бўлиб қолди, СЭПО унинг телефонидан икки видео топган. Уларда «Ислом давлати»ни тарғиб қилган, ҳақиқий ўлим жазо тасвирланган саҳналар бўлган. Улар Абдуллаевнинг телефонида атайлаб сақлаб-сақланмагани тушунарсиз бўлмоқда.

Абдуллаевнинг айтишича, Идриссон унга бу видеоларни таҳминан 2018 йили мартнинг ўртасида юборганини айтади.

           —  Давид сизларга бу видеони қандай қилиб жўнатди?

—  Мен унга айни саволни бердим. Менга буларни жўнатгани ёқмади. У менга буларни қўйишингни хоҳладим деб айтди, бўлди. Мен унинг нима учун бу истаганини билмайман.

Аммо СЭПО бу видеолорга таяниб, Абдуллаев билан ИДнинг ўртасида алоқа бўлган деб ҳисоблаган: «Отабек “Ислом давлати” билан алоқаси бор ва уларни қўллайди деган маълумот топилган»

Смартфонлар кўп ҳолатда қўлланувчиларнинг айрим  мессенжерлар орқали келган барча медиафайлларни автоматик турда қурилманинг хотирасида сақлайди. Бу функцияни мустақил ёндириб ёки ўчириб қўйса ҳам бўлади, аммо СЭПОнинг маърузасида мазкур функция Абдуллаевнинг смартфонида ёқилганми ёки йўқми тушунарсиз.

  1. “Тавҳид ишорати” ёки оддий белги?

    Абдуллаев Марказий Осиёнинг бошқа диндорлари каби бир неча суратларида «Тавҳид» (Аллоҳ ягона) концепциясини кўрсатади. Бу  швед полициясини у экстремист эканлигига ишонтирган.

Отабек билан ИДнинг ўртасидаги боғлиқлик ҳақида гап очишга, СЭПОнинг версияси бўйича, унинг мусулмонларни «Аллоҳ ёлғиз» деганни англатувчи «Тавҳид» ишорасини ёқлаганлиги сабаб бўлган. Унга кўра, Аллох — бу сиғинилувчи ягона зот. Бу ғоя тез-тез тепани кўрсатган бармоқ билан мустаҳкамланиб келади.

СЭПО Абдуллаевнинг скайпдаги никнеймида «Тавҳид» cўзи қўшилганини аниқлаган. Шунингдек, улар унинг ўгай боласи билан бирга бармоқларини тепага қаратиб тушган суратларини топишган. СЭПО сўрок вақтида бунган қизиққан.

—  Бу ишора сиз үчүн қандай маънога эга?

—  Аслида расмий ҳеч нарса йўқ. Айримлар учун мазкур белги ёлғиз худо бор деганни англатиши мумкин, лекин мен учун ҳеч қандай маънони тушунтирмайди. Мен учун аслида бу белги алоҳида маънога ҳам эга эмас.  

[…]

—  Чунки бу ишорани биз кўпинча «Ислом давлати»ни тарғиб қилиш билан бирга кўрамиз?

—  Менинг билишимча бу ишорани ИД билан алоқаси йўқ. Албатта, мен ёлғиз худо бор эканига ишонаман, лекин бу каби ишорани кўрсатиш ИДни қўллаш эканини билдирмайди.  

Швед терговчилари Швециянинг мудофа тадқиқотлари агентлигидан  (ШАОИ) мазкур ишорани «Ислом давлати»нинг тарғиботи деб ҳисоблашга бўлар-бўлмаслигини тушунтириб беришни илтимос қилган. Агентликнинг ҳисоботида шундай ёзилган:

«ИДни қўллаганлар тарафидан фойдаланилган “Тавҳид” учун асосий рамз бўлиб, юқорини кўрсатган бармоқ бўлиб ҳисобланади. Бу рамзни жиноий гуруҳ ёки миллатчиларни қўллаганлар белгиси билан солиштирса бўлади. Мазкур ишора ёлғиз худо бор эканини англатади»  

АҚШнинг Вашингтондаги Вилсон Марказининг Марказий Осиёдаги экстремизм бўйича эксперти Эдвард Лэмон «Клооп»нинг журналистига берган интервьюсида шундай тушунтирди: «“Тавхид” — Худо ёлғиз экани бўйича эътиқод — Исломда ўрта дин тутиш бўлиб ҳисобланади. Марказий Осиёнинг бозорларида ва бошқа ерларда бармоқни юқори кўрсатган одамларни тез-тез учратиш мумкин.»  

Қирғизистондаги диншунос ва экстремизм бўйича эксперт Иқболжон Мирсаитов ШАОИнинг бундай хулосасини ҳаддан ортиқ деб ҳисоблайди: «Агарда ўнг қўл бармоғини юқорига қаратсанг, бу худо ягона ва Аллоҳга ишониш деганни билдириши ҳаммага маълум. Бир томондан бундай ишорани террор ташкилотларини қўллаганлар, уларнинг харакатларига Аллоҳгина жазо бера олишини билдириш учун қўлланишган. Аслида у бармоғини юқори кўтариб, бир нарса айтгани учунгина уни судлаб юбориш тўғри эмас. Бу кўпиртириш экани очиқ ойдин».                                                      Иллюстрация: Дарья Удалова Kloop.kg учун

4. Менга пул жўнатишга ёрдам бера оласанми?

Отабек Абдуллаевни шунингдек терроризмни молиялаш бўйича айбланмоқда. Чунки у дўстларининг илтимоси билан жўнатган ёки унинг рухсатисиз ўтказилган пуллар ИДнинг Суриядаги жангариларига тўғри жўнатилган.  

Абдуллаев икки пул жўнатмаларини эслай олмайди. Унинг биринчиси Туркияга, иккинчиси Украинага жўнатилган.

Биринчисида Абдуллаев номидан пулни RIA халқаро тизими бўйича Давид Идриссон шубҳалилардан бирининг отаси Шоахмад Махмедовга украиналик воситачи орқали жўнатган. Пулларни охирги олувчиси Сурияда ИДга хизмат қилиш эҳтимоли бор деган таҳмин бор. Абдуллаев бу кунни яхши эслай олмайди.

У RIA картаси орқали пулларни унинг эгаси йўқ бўлса ҳам жўнатиш мумкинлигини, картада пин-код йўқ эканини ва уни қўлланиш учун паспорт кўрсатиш шарт эмаслигини тушунтиради. Абдуллаев бу карта билан унинг изнисиз бошқа кимдир қўлланган бўлиши мумкинлигини тасдиқлаб, аммо у ростдан ҳам бир неча бор Идриссон учун пул жўнатганини қўшимча қилди.

— У [банкда Давид] билан бирга бўлганмиз. Ёки у ерда ёлғиз бўлганман. Аммо, эҳтимол бирга бўлган бўлишимиз керак эди. Ходим  “карта биланми ёки нақдми?” деб сўради. Давид “карта” деб жавоб бериб, кодни киргизиб, картани қайта олди. Мен эса квитанцияни олдим.

Отабек эслай олмаган иккинчи марта пул ўтказиш Туркияга йўналтирилган. Абдуллаев ўз картасидан пулни қўшниси Бахтиёр Умаров учун жўнатиб бергани эсимда. Умаров пул Туркиядаги оиласига жўнатилишини айтган.

— Сиз RIA картангизни кимгадир бериб тўрганмидингиз?

— Бир сафаргина Умаровга пул жўнатиш учун берганман.

Аслида эса бу пуллар кейинчалик Сурияда ИД учун урушаётган ўзбекистонликлар учун қайта жўнатилган.

Терговчилар нима учун Абдуллаевни дўстларининг нотаниш одамларга пул жўнатиб олиш илтимослари хайратлантирмаганини тушунишмаган. Абдуллаев тушунтиришга уринган :

Бизда асосан уйда, Қирғизистонда, агар сизда ўз ҳужжатингиў йўқ бўлса, пулни шу болага жўнатиб қўйинг, мен уни кейинчалик олиб оламан деб қўйса бўлади...

Эдвард Лэмоннинг айтишича, бу каби амалиёт Марказий Осиёдан чиққан муҳожирлар учун оддий кўриниш холос: «Марказий Осиё ўлкаларининг иқтисоди Россиядаги муҳожирларнинг уйига жўнатган пулларга жуда боғлиқ — улар Тожикистоннинг ва Қирғизистон иқтисодининг учдан бир қисмини ҳамжа Ўзбекистон иқтисодининг 10 фоиздан ортиғини ташкил қилади. Муҳожирлар буни доимо қилишади ва улар баъзан пулнинг  охирги олувчисини у қадар танимаса ҳам бу одатдагидек кўриниш ».

Булардан бошқа Абдуллаев Қирғизистонга 16 марта пул ўтказган. Бироқ СЭПО уларнинг бири билан ҳам алоқа қилмаган.

  1. Худудий экспертлар билан маслаҳатларнинг йўқлиги

СЭПО ҳам, прокурор ҳам, нима учун айбланувчилар уларга қўйилаётган айрим нарсаларни қилишганини яхшироқ тушуниш учун Марказий Осиё бўйича  экспертни чақиришмаган.

Швеция ҳамда Марказий Осиё — бу умуман икки бошқа ер. Марказий Осиёга келиб кўрмаган шведлар ҳудуддаги оғир сиёсий вазият билан маданий фарқни тушуна олишмаса керак.

Шу каби тушунмовчиликлардан бири терговчи нима учун шубҳалиларнинг бари, жумладан Абдуллаев, бир вақтнинг ўзида расмий ва норасмий исмларни қўлланишганини тушуна олмаганида бўлган.

— Балки бу мен тушунмаган оддий маданий фарқдир, чунки мен яшаган дунёда сен ўз исмингни қўлланасан. Лекин сизлар яшаган ерда балки бундай эмасдир?

— Уйда ўзбекларнинг кўпчилигида иккинчи исми бор. Юртингдаги диктатурадан қўрқишади. Шу сабабдан улар хатто яқин одамларига ҳам ўз исмларини айтишдан чўчишади. Анар сен, масалан Али деган кишидан расмий ҳужжат бўйича исминг нима деб сўрасангиз у чўчиб кетади. Биз бундай нарсаларни бир-биримиздан сўрамаймиз. .

Швециядаги ўзбекларнинг кўпчилиги — бу ўзбек ҳукумати билан бўлган жиддий масалалар сабаб Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлган қочқинлар, чунки улар Ислом динига эътиқод қилишади.

Судга қадар текширув вақтида ҳам, суд йиғинларинг ҳам ҳукумат Марказий Осиё бўйича экспертга мурожаат қилмаган — фақатгина экстремизм, химикат ва бомба бўйичагина экспертлар чақирилган.

Эдвард Лэмон юқорида айтилганидек бўлмаслиги керак деб ҳисоблайди:  «Оқловчиларнинг ёки айбловчиларнинг ишга  илова қилинган далилларининг контекстини тушунтириш учун экспертнинг чақирилиши — бу оддий кўриниш. Бу каби эксперт шарҳи  судьяга ҳамда суд воситасиларига иш бўйича [тўғри] қарор чиқариш учун қимматли нарса.

  1. Гуглдан қидириб кўринглар..

СЭПОнинг маърузасида қизиқ бир ҳолат акс этади, унда терговчилар Абдуллаевни «Бомба» ўзбек комедия киноси бўйича сўроқ қилишади.

Отабек Абдуллаевнинг Телеграмдаги «бомба» сўзини ўз ичига олган ёзуви СЭПОнинг эътиборини тортган. Аслида Абдуллаев «UzbekTV» телеграм-ботига фильмнинг тўлиқ версиясини олмоқчи бўлган.

— Бомба ҳақидаги қанақа фильм?

— Эсимда йўқ. Қандай фильм эканини эслай олмаяпман.

— Сиз баъзан бомба ҳақида видеолорни кўриб турасизми?

— Фильмларда кўпинча турли бомбалар бўладию Лекин агарда сен бомба акс этган фильм кўрсанг, бу сен бомбани кўришни истаётганингни билдирмайди.

Муддат ўтиши билан Абдуллаев қандай фильм эканини эслай бошлайди: «Ҳа. Энди эсладим. У ерда [ UzbekTVнинг чатида] фильмнинг қайси бир қисмида хазил эпизод бўлган. Фильм “Бомба” деб аталади, бу  эски кино...»

Отабек ўзбек комедияси ҳақида берилиб айтиб беришда давом этади.  Абдуллаев Марказий Осиё маданиянинг урф одатларининг элементларини тушунтиришга харакат қилади.

Эртесига СЭПО «Bomba UZBEK TV» сўзини гуглдан қидиради ва 1990 йиллари шундай кино борлишини топади. Тергов вақтида Абдуллаев мазкур фильмни тасвирлаб берган.

Иллюстрация: Дарья Удалова Kloop.kg учун
  1. Селфи.

Отабек Абдуллаев «Одноклассник»даги саҳифасида Стокгольмдаги аҳоли жич жойлашган ерларнинг суратларини бўлиша бошлайди  — бу СЭПОда кўплаган саволларни туғдиради.

«Аккаунт фаол ҳамда Абдуллаев айниқса Стокгольмдаги эл кўп бўлган жойларнинг суратларини бўлишади», — деб ёзилган СЭПОнинг ҳисоботида. Улар бу мавзуни тергов вақтида бир неча бор кўтаришган.

Абдуллаев селфи тушганини ва уни ўраб турган атрофнинг суратларини қариндошлари билан алоқада қолиш учун тасвирга олганини айтади.

«Мен Стокгольмнинг Марказий бекатини суратга тортиб уни “Одноклассники”га саёҳат қилиш имконияти бўлмаганлар ҳам чиройли ерларни кўра олсин деб юкладим», —  деб тушинтиради у.   

Суд йиғинида прокурор Пер Линдквист қуйидагича баёнот қилган: «Мен бу суратларнинг аҳамиятини кўпиртиргим келмайди, аммо уни ҳужум учун лойиқ ерлар қизиқтиргани очиқ ойдин … Бу ҳужумни режалаштирилганининг белгисию Ьу пазлнинг кичикроқ аммо муҳим қисми».  

  1. Кўплаган тил масалалари. Судгача  текширувларда ва суд мажлисидаги ҳужжатларда  «Клооп» материалоарни ўрганиш асносида кўплаган тил хатоларига йўл қўйилганини аниқлади.

Таржимада муаммо туғилгани бўйича гумондорларнинг бари айтган. Бу масалалар кўпинча Швецияда ўзбек ёки бошқа Марказий Осиё тилларининг таржимонлари ҳамда экспертоари кам бўлганидан пайдо бўлган.

Бу бўйича судга қадар текширувлар иши вақтида ШАОИнинг тайёрлаган хулосаси муҳим. Бу ҳақда маърузада ёзилгани каби, «тилда эркин сўйлай олган ходимлар» гумондорларнинг телефонларида топилган  ИДга боғлиқ материалларни ўрганиш билан ёрдам беришган. У ерда ИДни тарғиб қилувчи видеога «Марказий Осиё тилида овоз» қўшилган деб бир неча бор айтилади.    

Эдвард Лэмон ШАОИдаги тадқиқотчиларнинг тил билиш даражаси етарли эмас, бундай умумлаштириб бўлмайди деб ҳисоблайди:

«Марказий Осиёда кўп тилга гаплашишади, улар маълум бир тил гуруҳига киришади: түрк, эрон ва славян тил гуруҳларини қўшгандаю Асосан бу ҳудуд бўйича ҳар бир  эксперт у ёки бу тил қайси тил гуруҳига киришини аниқ ажрата олганда бу “Марказий Осиё тили” деб ҳеч қачон айтмас эди. Дунёнинг турли давлатларининг ўн минглаган фуқаролари ИДга қўшилди, шу сабабдан улар [тадқиқотчилар] қандай қилиб [видеода] айнан Марказий Осиё тилида гаплашишган деган қарорга келгани менга қизиқ бўлмоқда».

Стокгольмдаги ШАОИнинг вакиллари «Клооп»га берган интервьюсида билдирганидек, улар бу ҳужжатни тайёрлаган экспертларнинг тил билиш даражаси бўйича маълумотни изоҳлай олишмайди.

Иллюстрация: Дарья Удалова для Kloop.kg
  1. Таржималар. Гумондорлар сўроқ вақтида кўп ҳолларда уларга нима деб гапирилаётганини тушунишмаган. Бунга ўзбек тилли таржионларнинг етишмаслиги ёки уларнинг русчани яхши билмагани сабаб бўлган. Абдуллаевга қиргиз тилидан ҳам  таржимон беришмаган.

Судгача бўлган терговларнинг аксарият қисмида Абдуллаев билан рус тилли таржимон ишлаган, чунки у бошқа гумондорларга нисбатан рус тилида яхши гапиради.  Абдуллаев берган 12 сўроқнинг ичидан 11и рус тилига таржима қилиш билан ўтган, яна бири эса — қисқача — ўзбекча.

Абдуллаев рус тилида яхши гапирганига қарамай, айрим ҳолатда сўроқда берган кўрсатмаларини ўқиб беришаётганда ўз сўзларининг таржималарини тушунмаган. Бу босқичда унинг сўзларини русчадан шведчага оғзаки таржима қилиб, протоколга ёздириб, шундан кейин уларни русчага оғзаки таржима қилиб ўқиб беришган.

Судгача бўлган терговнинг маърузасида Абдуллаевнинг қирғизча ёзишган фейсбукдаги хатларининг таржимаси бор. Бироқ айрим материаллар тўғри таржима қилинганига қарамай «Клооп» таржималардаги бир неча жиддий хатоларни топа олди. Швед тилига таржима қилинган хатлар умуман бошқа маънони акс эттиргани аниқланди.

Масалан, «Кечээ дагы арзан кылып атасынар дейт, биз дагы айла жоктон кылып атабыз да» деган сўзни швед таржимонлари «Кеча ҳам улар [отишнинг?] баҳосини арзонроқ бўлиши керак деб айтишди, агар бизнинг шаҳар қуласа, биз отамиз» деб таржима қилишган. Тўрт бурчакли қавсда швед таржимонининг изоҳи кўрсатилган.

Қирғиз тилида эркин гапира олган «Клооп»нинг таржимонлари фикри бўйича, бу гап нотўғри таржима қилинган. Гап аслида деярлик шундай таржима қилиниши керак эди: «Кеча  дагы арзан кылып атасынар дейт, биз дагы айла жоктон кылып атабыз да» (Кеча яна арзон қилаяпсизлар дейди, биз ҳам иложсизликдан арзон қилаяпмиз-да).    

Швед ҳамда қирғиз тилларининг келиб чиқиши турлича. Швед тили скандинавия тил оиласига, қирғиз тили эса — турк тиллари қаторига киради.

«Атасинар» сўзи гапда ёлғиз феъл бўлса отиш деган маънони англатади. Отабекнинг хатида эса «атасинар» сўзи ёрдамчи феъл қатори фойдаланилганидан, у ҳеч қандай маъно бермайди. Бу ҳолатда  «кылып» (қилиб) сўзи асосий феъл бўлиб, харакатни билдиради.

Гапнинг иккинчи қисми умуман нотўғри таржима қилинган, чунки «айла жоктон» (иложсизликдан) деган сўз — бу «шаҳар қуласа» деб таржима қилинмайди.  

Терроризм ҳақида ишда хатоларга йўл қўйилгани шубҳали шахс учун жиддий оқибатлар олиб келиши мумкин.

«Клооп» СЭПОдан таржима масалаларига изоҳ беришни сўраб мурожаат қилди. У ердан ҳозирда судда кўриб чиқилаётган ишларнинг судгача терговлари ҳақида изоҳ бера олишмаслигини билдиришди.

  1. Диний ишончи ҳақида. Абдуллаевнинг ишида унинг характерига ва ислом бўйича дастлабки тушунча бўйича етарли баҳо берилмаган.

Терговларнинг бирида терговчи Абдуллаевнинг ислом бўйича тушунча кшпроқ билишни истаган, аниқроғи у Отабекнинг номусулмонларга нисбатан фикрини билишга қизиққан.

Сиз номусулмонларга ва эътиқодли бўлмаганларга қандай муомала қиласиз?

— Мен уларни танқид қила оладиган одам эмасман. Биргина Яратувчи ҳал қилади. Жазолаб ёки жазоламасликни угина ҳал қилади. Мусулмон бўлмаганларнинг ҳам ҳуқуқлари бор. Мусулмон бўлмаганларнинг ёнида юришни ёқтирмайдиган мусулмонлар ҳам бор. Хатто мусулмон бўлмаганлар билан дўстлашса ҳам бўлади деб ҳисоблайдиганлар ҳам бор … — деган Отабек ўзининг адвокати Кристофер Стардини кўрсатган.  

Абдуллаевнинг СЭПО текширган ёзишмаларида бошқа гумондорларга нисбатан, у мусулмон эмаслар ҳақида сўз очганда «кофирлар», «итлар», «таракан» каби сўзларни қўлланмаган. Тергов вақтида Абдуллаев исломда бир одамни ўлдириш ер юзидаги одамларни йўқ қилиш билан баробар эканини белгилаган.

Шунга қарамай, Отабек Швецияда мусулмолар ва ўзбекларга нисбатан қилинган муомаладан қаноатланмаган. Тергов вақтида у ўзбекистонлик Рахмон Оқиловнинг 2017 йилдаги Стокгольмдаги террор ҳужумини эслаб ўтган.  

«Нима учун бу ақлсизнинг ортидан бизни жиноятчи деб кўришинглар керак? Менинг ИШИД ёки ИД билан ҳеч қандай алоқамиз йўқ, мен уларни шунчаки танимайман … Соқоли бор мусулмонларнинг бари ҳам террористлар эмас.

Мусулмонлар бунинг ортиданоқ террорчи бўлиб қолишмайди. Қўлга химикат олиш — бу террор жиноятими? У ҳолда нима учун уларни [химикатларни] сақлаган сотувчи — террорист эмас? Бу шунчаки у номусулмон бўлгани учунми? Биз, мусулмонлар, қўлимизга бир нарса олсакгина уни порталатади деганими?

Биз сизлар қидираётган одамлар эмасмиз. Нима бўлганда ҳам мен биринчи навбатда яратганга ишонаман — Худога. Шундан кейингина мен швед судининг адолатига ишонаман».


                                       Асосий гумондорлар

Атабек Абдуллаев: 39 ёшда, Қирғизистон фуқароси. Оилали, икки боланинг ўгай отаси. Унинг оиласи Ўшда яшайди. Отабек Европага 2017 йили Польшага ишга ўрнашишга олган рухстномаси билан келган. Кейинчалик у иш қидириш мақсадида Швецияга кўчиб бориб, лекин иш топишда қийинчиликларга дучор бўлган. Абдуллаев террор ҳужуми тайёрлашга ёрдамлашган, терроризмни молиялаган ва сохта ҳужжатларни қўлланган деб айбланмоқда. Отабек қўлга олинган вақтда Бахтиёр Умаров билан бирга яшаб турган.


Давид Идриссон: 46 ёшда, бу ишда асосий гумондор. Фарход Ташмухамедов деган ном билан ҳам маълум. У террористик ҳужумни тайёрлаш ва  терроризмни молиялаш бўйича айбланмоқда. Икки марта уйланган, 11 боланинг отаси, уларнинг бари Швецияда яшайди. Унинг катта болалари ўсмир ёшда. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислам Каримовнинг режими тарафидан қаттиқ тазйиққа олингани сабаб ватанидан 1990 йилларнинг охирида қочиб кетган. Швецияга кўчиб келгунгача Идриссон оиласи билан БМТнинг мақоми бўйича қочқин қатори Қозоғистон билан Россияда яшаган.


Бахтиёр Умаров: 30 ёшда, Ўзбекистон фуқароси. Али деган ном билан ҳам маълум. Швецияга 2013 йили келиб, 2016 йили сиёсий бошпана олишга ариза топширган. Унинг аёли билан икки боласи Туркияда яшайди.  Швецияга кўчиб кетишдан олдин у ўзбек ҳукумати билан бўлган жиддий муаммолардан ва Исломий эътиқоди сабабли Ўзбекистондан қочиб кетган. У террористик ҳужум тайёрлашга, терроризмни молияшга ҳамда сохта ҳужжатларни қўлланиш бўйича айбланмоқда. Умаров Отабек Абдуллаев билан бирга яшаган.


 

***

Отабек Абдуллаевни сохта ҳужжатларни қўлланиш бўйича ҳам айблашмоқда. 2017 йили декабрда Абдуллаев швед банкидан ҳисоб очиша харакат қилган, лекин керакли ҳужжатлари бўлмаган. Шу сабабдан у соҳта меҳнат келишувини ясатган. Абдуллаев банкка Идриссон билан келган, у швед тилидан таржима қилиб бермоқчи бўлган. Отабек барча ҳужжатларини банкниг ходимига боради, унинг ичида паспортнинг нусхаси ҳам бўлган. Кейинчалик банкдан Абдуллаевнинг меҳнат шартномаси бўйича ишга ўрнашган ширкатга қўнғироқ қилишади Компаниядан Абдуллаев у ерда ҳеч қачон ишламаган деб айтишади.

Ўш вилоят милициясидан «Клооп»га Отабек Абдуллаев тарафидан қонун бузиш харакатлари бунгача рўйхатга олинмаганини билдиришди. Уларнинг маълумот базасига кўра, у тақиқланган экстремистик ташкилотларга ҳеч қачон аъзо бўлмаган. Шунингдек, Отабек халқаро санкция рўйхатида ҳам йўқ.  Милициядан маълум қилинишича, СЭПО ёки швед прокуратураси қўшимча маълумот олиш учун уларга мурожаат этмаган. Материал эълон қилиниши арафасида «Клооп» Қирғизистоннинг Миллий давлат ҳавфсизлик комитетидан Швециянинг ҳукумати уларга мурожаат қилиб-қилмагани ҳақида жавоб ололгани йўқ.

Швециянинг «Экспрессен» нашри хабар қилишича, прокурор бу иш бўйича уч бошқа шубҳалини 8 йилдан 12 йилгача озодликдан ажратишни ҳамдан ундан кейин Ўзбекистон билан Қирғизистонга депортациялашни талаб қилган. Газета маълумотига кўра, Швециянинг миграция хизмати бунга қарши чиққан, чунки ўзбекистонлик гумондорлар юртига боргандан кейин қийноққа ва қаттиқ жазога тортилишига асос бор деб ҳисоблашган.

Давид Идриссоннинг оқловчилари гумондорларни судгачаёқ судлаб қўйишганини билдирди. Чунки бунга қадар СЭПО «террор ҳужумини тўхтатганини» хабар қилган. Энди масала суд бунга далил борми ёки йўқми деб хал қилишигагина боғлиқ.

Отабек Абдуллаев ҳамда тўрт ўзбекистонликнинг иши бўйича суд 2019 йилнинг 15-февралида тугаган. Ҳукм мартнинг бошида эълон қилинади.

Таржимонлар: Мия Тарп Хансен, Катя Мячина, Элвира Султанмурат кизи, Алмир Алмамбетов, Кайрат Замирбеков, Айсимбат Токоева, Даврон Насибхонов

Муҳаррирлар: Катя Мячина, Дмитрий Мотинов, Элдияр Арикбаев