Янги иш ўринларини яратиш ва ҳар бир уйга сув олиб кириш. Жээнбеков регионлардаги муаммолар ҳақида нима деди?

557
Сооронбай Жээнбеков 27-февралдаги конференцияда. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Президент Сооронбай Жээнбеков регионлардаги муаммолар бўйича йиғин ўтказди. «Клооп» унинг айтганларини қисқача баён қилиб беради.

«Қирғизистон: регионларни ривожлантириш бўйича миллий диалог» конференцияси 27-февралда Бишкекда президентнинг раҳбарияти остида ўтди.

Ўлка раҳбари Қирғизистон регионларини ривожлантириш бўйича режалари ҳақида айтиб бериб, ривожланишининг зарурлигини ички муҳожирликнинг кучайиши, шунингдек олис қишлоқларда кўчиб кетганларни сонининг кўпаяётгани билан изоҳлади.

Коррупцияга қарши кураш кучайтирилади

Жээнбековнинг айтишича, Қирғизистонда порахўрлик кўлами «ўйлагандан ҳам кенг қулоч ёйган». Президент ҳукумат яқинда кўплаган порахўрлик фактларининг юзини очишини ваъла қилди.

«Жамиятни коррупциядан тозаламай туриб, ўлкани иқтисодий ботқоқликдан чиқара олмаймиз. Лойиҳаларнинг аксариятини айни порахўрлик схемалари сабаб ишга ошириш мумкин эмас. Бутун халқ бу курашни қўллай бошлагандагина натижаларга эришамиз», — деди Жээнбеков.

Сооронбай Жээнбеков Қирғизистоннинг президенти бўлгандан кейин порахўрликка қарши курашни ўз ишининг асосий йўналишларидан бири деб эълон қилган.

Коррупцияга қарши курашиш бўйича кампаниянинг натижасида катта лавозимдаги амалдорлар қамоққа олинган. Уларнинг аксарияти собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг сафдошлари: собиқ вазир Сапар Исақов ва Бишкекнинг собиқ мэрлари Қубаничбек Қулматов билан Албек Ибраимов.

Февралда Жээнбеков порахўрликка қарши курашдан тушган пуллар янги мактабларни қуришга сарфланашини эълон қилган. Ҳукумат 2018 йили июлда коррупцияга қарши курашдан тушган пуллар учун махсус ҳисоб очган. Молия вазирлиги 20-февралда маълум қилишича, махсус ҳисобга  1 млрд сомдан ортиқ пул тушган.

Қишлоқларни тоза сув билан таъминлаш

Президент ўлканинг ярмида тоза сувдан фойдаланиш имконияти йўқ эканини айтиб, бу муаммо беш йил ичида халқаро донорларнинг ёрдами билан хал қилинишини ваъда қилди.

«Биз маблағларни халқаро ташкилотлардан оламиз, лекин уларни тўғри фойдаланиш керак. 2000 йилларгача миллиардлар келиб турган, маблағларнинг бари ўз йўналиши бўйича ишлатилмаган», — деб билдирди Жээнбеков.

Унинг айтишича, халқаро донорлар маҳаллий ҳукумат вакилларига ишонмай қолишган. Шу сабабдан улар «Таза Суу»  лойиҳаси бўйича маблағларнинг бўлинишини пухта назорат қилиши лозим.

 

«Донорлардан келган маблағлар ким томонидан жалб қилинмасин — бу халқнинг пули эканини тушунишимиз керак. Уни Қирғизистон халқининг муаммосини хал қилиш учун беришган. Шу сабабдан лойиҳа бир кўчанинг муаммосини эмас, ҳар бир уй тоза сув билан таъминланар даражада сифатли бажарилиши керак», — деб билдирди ўлка раҳбари.

Омбудсмен 2018 йили январда эълон қилинган ҳисоботига кўра, Қирғизистонда 1200дан ортиқ қишлоқ марказий сув қувур тизимига қўшилмаган. 267 қишлоқнинг сув қувурларини 1960 йиллари қуришган, ўлканинг 396 қишлоғига эса қувур умуман тортилмаган.

2000 йилдан бошлаб Қирғизистонда «Таза суу» лойиҳаси ишлай бошлаган. Унинг мақсади — қишлоқларни тоза сув билан таъминлаш. Лойиҳанинг амалга ошиши Осиё тараққиёт банки билан Жаҳон Банки маблағ ажратган — уларнинг умумий қиймати 90 млн долларни ташкил қилган.

Аммо, молиявий лойиҳалар порахўрлик жанжаллари ортидан тўхтатилган эди. Бош прокуратура маблағларни мақсадсиз фойдаланганлиги учун 26 жиноят ишини қўзғаб, уларнинг ичидан 19 иш судга жўнатилган. Жиноят ишлари бўйича келтирилган зарар қиймати 6,3 млн сомни тузган.

Вазирлар регионларга бормаяпти

Президентнинг айтиши бўйича, айрим бир вазирлар регионларнинг муаммосини яхши тушунишмайди, аммо Жээнбеков аниқ бир исмларни тилга олгани йўқ. У айрим муассасаларда регионларни ривожлантириш бўйича аниқ сиёсатнинг йўқлигини таъкидлади.

«[Вазирлар] масалаларни ўз ерида муҳокама қилишмайди. Регионларга чиққанда менга маҳаллий бошқарув даражасида хал қилиш мумкин бўлган масалалар бўйича тез-тез шикоятлар тушади», — деди у.

Жээнбеков мазкур масалани ҳал қилиш учун ҳокимлар ва маҳаллий ҳукуматнинг ваколат ҳуқуқларини кенгайтириш керак деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, президент уларга қўлловни яқин шаҳарлардан тортиш кераклигини айтди.

Регионлардаги IT технологиялар

Жээнбеков «Шимол» тизимининг ёрдами билан 189 хизмат кўрсатиш электрон форматга ўтказилишини айтди.

Унинг айтишича, бу тизим болага суюнчи олиш, пособия олиш каби бюрократик тўсиқларни бартараф қилишга ёрдам беради.

Жээнбеков 2019 йилнинг охирига қадар 254 мактабни интернетга улашни реалаштираётганини қўшимча қилди. Жами Қирғизистонда 1857 ўқув юрти интернетга уланган.

«Аҳолининг  кўпчилигида, айниқса қишлоқ ерларида, янги технологияларни қўлланишнинг имтиёзларини тушунтириш учун уўламли ишларни ўтказиш керак», — деди давлат раҳбари.

У 2019 йили ҳукумат таълим ва тиббиёт тармоқларига хизмат ҳақларини электрон усул билан тўлаш тизимини киргизиш лозимлигини қўшимча қилди.

2014 йилнинг декабрида Жээнбеков давлат органларини рақамлаштирилишини танқид қилган. Унинг айтишича, охирги етти йилда давлат органларини рақамлаштирилишга 50 млн доллар сарфлангани билан бу кутилган натижа бермаган.

Унинг айтишича, бунга давлат тизимларининг ишни рақамли форматга ўтишга ҳамда ўз маълумотларини фуқаролар билан тадбиркорликка очиқ қилиб беришга интилиши йўқ бўлаётгани сабаб бўлмоқда.