Бишкек мэрияси Хитойдан автобус сотиб олади. Нималар маълум?

546
Шу каби автобуслар кейинги йили ёзда шаҳарликларни таший бошлайди.

Хитойнинг «Чжэнчжоу Юйтун Бас» корпорацияси газ билан юрувчи 60 автобусни пойтахтга етказиш бўйича тендерни ютиб олди. Мазкур компания ҳақида нималар маълум ва нима учун шаҳар ҳукумати қайтадан Хитой автобусларини сотиб олишга қарор қилганини айтиб берамиз.

«Чжэнчжоу Юйтун Бас»и автобусларни сотиб олиш бўйича тендерни 14-декабрда ютиб олган. Бу компания билан хамкорлик учун тендер комиссиясидаги 9 кишининг ичидан 5 нафари овоз берган.

Аввалига шаҳар ҳукумати 60 автобусни сотиб олишга 382 млн сом сарфлашни режалаштирган. Хитой ишлаб чиқарувчиси хизматининг қийматини 301 млн сомга озайтирганидан, шаҳар ҳукуматида харид қилинувчи автобусларнинг сонини 69га қадар етказиш имконияти пайдо бўлган. Мэрия бу имкониятни фойдаланадими ёки йўқми бир ҳафтадан кейин маълум бўлади.

«Чжэнчжоу Юйтун Бас»данхарид қилинувчи автобуслар табиий газ (метан) билан юради. Шаҳар ҳукумати газ билан юрувчи автобуслар ёқилғи чиқимини икки баробарга қисқартишини ҳисоблаб чиққан. Газнинг бир кубометрининг баҳоси 20 сомга яқин, солярканики эса  — 46,5 сомни ташкил қилади.

«Метан қўлланиш тажрибаси 50% юқори жиддий тежамкорликни беришини, бундан ташқари, чиқинди тутунларнинг кўламини анча озайтиришини кўрсатган. Ўз навбатида бу бишкекнинг экологиясига ижобий таъсир кўрсатади», — деб ёзади мэриянинг матбуот хизмати.

Нима учун «Чжэнчжоу Юйтун Бас»?

Бишкек автотранспорт ишхонасининг директори Нурлан Койчубаков «Чжэнчжоу Юйтун Бас» таклиф қилган 60 автобуснинг қийматини энг арзон эмаслигини «Клооп»нинг журналистига айтиб берди.

Унинг айтишича, тендер комиссияси «Чжэнчжоу Юйтун Бас»нинг таклифидан ҳам арзон икки билдирув олган. Бироқ комиссия уларни кўриб чиқмаган. Сабаби билдирув берган компаниялар тендер шартларига тўғри келмай қолган. Россия компанияларининг ҳам таклифидан воз кечишга тўғри келган — уларнинг таклифи бюджетдан юқори бўлган.

Натижада тендер комиссияси «Чжэнчжоу Юйтун Бас» компаниясига тўхтаган. Чунки у автобусларни кўплаган ўлкаларга етказади.

«Бу йирик корпорация. У ўз автобусларини дунёнинг 132 ўлкасига сотади. Францияга, Данияга, Македонияга ҳамда Исроилга ҳам сотади. Аниқроғи, биргина ТОжикистон ва Афғонистонгагина эмас, рифожланган давлатларга ҳам сотади», — деб тушунтирди Койчубаков.

Унинг таъкидлашича, «Чжэнчжоу Юйтун Бас»нинг автобуслари 10 йил аввал мэр Нариман Түлеев вақтида сотиб олинган «Юсин» компаниясининг автобусларидан бир оз сифатлироқ. Ўша вақтда мэрия бир неча йилга қадар фойдаланилмай турган 200 автобус сотиб олган. Бузилган машиналарнинг сони кўп бўлгани учун Бишкекнинг автобус парки автобусларнинг қабристонига айланиб қолган.

«“Юсин” компанияси — хитой ишлаб чиқарувчиларининг орасида ўз ўрнига эга ишхона. Биз эса ҳозир жаҳон автопромига ишлаётган машиналарни сотиб олмоқдамиз. Шу сабаблан бу осмон ва ер каби», — деди Бишкекнинг автотранспорт ишхонасининг директори.

Автобуслар қачон келади?

Койчубаковнинг айтишича, автобуслар Қирғизистонга 2019 йили ёзда келиши керак. Ҳозир шаҳар ҳукумати Хитойнинг ишлаб чиқарувчиси билан келишувга қўл қўйишга тайёрланмоқда.

Келишувнинг шартлари бўйича, «Чжэнчжоу Юйтун Бас» Бишкекда ваколатхонасини очади. У ўз автобусларини хизмат кўрсатиш ҳамда таъмирнинг устида ишламоқчи.

«Чжэнчжоу Юйтун Бас»нинг кафолатига кўра, дастлабки бир-икки йилда бу ишни хитойлик мутахассислар бажаришади. Ундан кейин Бишкекнинг автотранспорт ишхонасининг ходимларига юкланади.

Янги автобуслар шаҳарнинг маршрутларга қарамлигини озайтира оладими?

Ишониш қийин. Бишкек шаҳар Транспорт бошқармасининг ўринбосари Нурлан Атиканов апрель ойида, маршрут таксиларга бўлган бутун боғлиқликдан қутилиш учун йўқ деганда 800 автобус сотиб олиш кераклигини айтган.