Күн видеоси: Жээнбеков транспорт министрини порахўрлик учун уялтирди

656

Президент Сооронбай Жээнбеков транспорт министри Жамшитбек Калиловни ўринбосари Азимкан Жусубалиев 50 минг доллар пора олаётганида қўлга олингани учун танқид қилди. Давлат раҳбари премьер-министрдан Калидовни тергов тугагунга қадар лавозимидан четлатишни сўради.

5-декабрда МҲДКнинг Антикоррупция хизмати (АКС) транспорт министрининг ўринбосари Азимкан Жусубалиевни чет эл копманиясидан 50 минг доллар миқдорида пора олаётган вақтида қўлга олган.

Махсус хизматнинг маълумотига кўра, бунгача амлдор ўзининг воситачи қариндошлари орқали 120 минг доллар олиб қўйган. Уларнинг бари, Жусубалиев доҳил тергов изоляторига киргизилган.

Муассасанинг ахборотига кўра, Жусубалиев чет эл компаниясининг манфаатларини илгари суриб, «Жанубий — Шимолий» муқобил йўлнинг қурилиши бўйича тендерда ғалабани таъминлаб беришни ваъда қилган. МҲДК амалдорга 50 минг доллар берган фирманинг номини ошкор қилмаган.