Собиқ спикер Ахматбек Келдибеков журналистлар билан судлашмоқда. Нима бўлган эди?

510
Парламентнинг собиқ спикери Ахматбек Келдибеков

13-декабрда парламентнинг собиқ спикери Ахматбек Келдибеков «Kyrgyztoday» нашрини судга берди. У нашрга 1 млн сом миқдорида даъво қўйган. Бу Келдибековнинг ОАВ билан судлашаётгани илк суд текшируви эмас: аввалроқ сиёсатчи «Азия Ньюс» газетасининг бош муҳарририни ҳам судга бериб, уни ютиб олган.

«Kyrgyztoday» нашрининг маълумотига кўра,  Ахматбек Келдибеков ахборот сайтининг таҳририятидан икки материал бўйича раддия талаб қилишни истайди. У ерда нашрнинг журналистлари сиёсатчи қандай қилиб коррупция бўйича ишларнинг фигуранти бўлиб қолгани ҳақида айтиб беришган.

Собиқ спикер ўз шарафи ва обрўсига келтирилган зарарни 1 млн сомга баҳолаган. Сиёсатчининг «Kyrgyztoday» нашри устидан берган даъвосини Бишкекнинг Биринчи май район суд кўриб чиқмоқда. У ишнинг материалларини экспертиза ўтказиб берган.  Экспертиза материалда Келдибековнинг шаъни ва обрўсига зиён етказувчи маълумот бор ёки йўқлигини аниқлаши керак.

Экспертлар ўз баҳосини қачон чиқариши ҳозирча номаълум. Суд экспертизанинг хулосасини олмагунча  Келдибековнинг «Kyrgyztoday»қа қарши ишини номаълум муддатга жилдирган.

«Клооп» журналистининг изоҳ олиш учун Келдибеков билан боғланишга бўлган харакатидан натижа чиққани йўқ.

«Kyrgyztoday» нима демоқда?

Нашрнинг таҳририяти Келдибековнинг «Kyrgyztoday»га қўяётган шикоятига мақул эмас. Нашрнинг журналистлари материалда Ахматбек Келдибековга коррупция бўйича айб қандай қўйилиб, қандай қилиб қамоққа олинганлиги ҳақидаги фактларнигина ёзишганини «Азаттык»қа берган интервьюсида айтишган.

«Kyrgyztoday»нинг таҳририяти ўз сайтида Келдибековнинг коррупция бўйича айбланганлиги ҳақида «6 ёшдаги болалар ҳам, 90 ёшдаши чоллар ҳам» билишади деб ёзган.

Собиқ депутат Келдибеков ҳақиқатдан ҳам жиноий ишларнинг фигуранти бўлган. 2013 йили унга қарши икки айб қўйилган: коррупция ҳамда лавозимини суистеъмол қилиш.

Тергов версияси бўйича, Келдибеков Социал фонди ҳамда Солиқ хизматининг раҳбари бўлиб турган вақтда порахўрлик схемаларига қатнашган. Парламент спикери бўлиб турган вақтда эса Москвада Жогорку Кенешнинг махсус ваколатхонасини ноқонуний очган.

Келдибек айбини бўйнига олмай, ўзига қарши ишларни «сиёсий важдан» деб ҳисоблаган.

Сиёсатчига нисбатан суд жараёнлари доимо «Келдибековнинг соғлиғи» сабабли жилдирилган. 2015 йили Бишкекнинг Биринчи май район суди Келдибековни коррупция моддаси бўйича оқлаб, иккинчиси бўйича эса 3 млн жарима тўлаш мажбурияти .клатилган. Кейинчалик жариманинг миқдори 10 млн сомгача кўпайтирилган.  — бу пулларни Келдибеков 2017 йили тўлаб берган.