Болалар ҳуқуқи бўйича мухтор вакил ўгай отаси тарафидан калтакланган уч ёшли қиздан хабар олди

207

Аввалроқ , Чуй вилоятининг Буденовка қишлоғида яшовчи фуқаро 29-апрель куни соат тахминан 14:20 да ҳудудий касалхонага буденовкалик  3 ёшли қизини турли тана жароҳатлари билан олиб келгани ҳақида Иссиқота туман ИИБига маълумот тушган.

Воқеа бўйича «Уриб, қийнаш» моддаси асосида иш қўзғалиб, қизнинг 28 ёшдаги ўгай отаси вақтинча сақлаш жойига киргизилган. Ҳозирда тегишли экспертизалар тайинланиб, текширув олиб борилмоқда.

«Кактус» нашрига ҳуқуқ тартибот органларидаги шахсий манбаларига таяниб, ўгай отаси уч ёшли қизни 29 апрелга ўтар кечаси калтаклаб, шундан кейин итхонага қамаб қўйганини ёзди. Жабрланувчи ит билан тунашга мажбур бўлган.