Қирғизистонлик альпинист Эдуарад Кубатов Гиннес китобига кирди

231

«Кубатов қўшимча кислородсиз Манасли чўққисига чиққан энг ёши катта киши бўлган. У 2022 йилнинг 1 октябрида 50 ёш 273 кунлигида шундай натижага эришган», — деб айтилади маълумотда.

Бу рекорд номини альпинизм бўйича мутахассис Эберхард Юргальский тасдиқлади.

Эдуард Кубатов 2022 йили 7010 метр баландликдаги Хан-Тангри чўққисига чиқса, 2021 йилнинг майида дунёдаги энг баланд Эверест чўққисини забт этган.