Бишкек: Тозаликни сақламаган тадбиркорлар жами 102 минг сом жаримага тортилди

185

Чиқиндини белгиланмаган ерга ташлагани учун «Кортекс» ишхонаси 23 минг сом,  «Бал Инвест» компанияси эса 17 минг сом жаримага тортилди.

Қаттиқ маиший қолдиқларини ташиб чиқариш бўйича шартномаси бўлмаган ҳолда илаган уч тадбиркорга 13 000 сомдан, чиқиндини ёқиб юборган яна бир тадбиркорга 23 минг сом жарима солинди.

Бундан ташқари мэрия «Бакай банк», Арабаев номидаги давлат университетга ҳамда «Мама» кафесининг эгасига протокол тузиб, атроф-муҳитни тоза сақлаш бўйича огоҳлантириш берди. Текширувлар давом этмоқда.