Қирғиз мигранти ҳақидаги фильм «Оскар»нинг шорт-листига кирди

601

Қозоғистоннинг «Айка» номли бадиий фильми Американинг бош кино мукофоти бўлган «Оскар»нинг «Чет тилдагиэнг яхши фильм» номинацияси учун курашади. Фильм Москвада яшаган қирғиз мигрантининг тақдири ҳақида баён қилади.

«Айка» Москвада ноқонуний ишлаб ва яшаб юрган Айка Таалайбекова ҳақида ҳикоя қилади. Россияда юриб у кутилмаганда ҳомиладор бўлиб қолганини эшитади, туғиб, боласини туғруқхонада қолдириб кетади. Адашганини сезган Айка ташлаб кетган боласини қайта излай бошлайди.

Фильмдаги бош қаҳрамоннинг ролини қозок актрисаси Самал Еслямова яратган. 2018 йили ёзда у энг яхши аёл роли учун Канндаги кинофестивалнинг муокофотига эга бўлган.

«Айка» фильми — қозоғистонлик режиссер Сергей Дворецкийнинг ижоди. Умуман россиялик кино танқидчилари фильм ҳақида ижобий фикрларини айтишган. «Медуза» нашрининг кинотанқидчиси Антон Долин томошабин «Айка» сеансидан чиққандан кейин «қаттиқ қийқириқ» деб ёзган,  GQ журналининг кинотанқидчиси эса Елена Смолина бўлса фильмни «мигрантларнинг дунёсига саёхат» деб атаган.

«Чет тилдаги энг яхши фильм» номинациясининг шорт-листига «Айка»дан ташқари яна 8 фильм кирган. Уларнинг ичида Альфонсо Куароннинг «Рома» ҳамда польшалик режиссёр Павел Павликовскийнинг «қонсиз уруш» фильми бор. Бунга қадар мазкур икки режиссёр аввалги ижодлари учун «Оскар» олишган.

«Айка» «Оскар»га кўрсатиладими ёки йўқми 2019 йилнинг 22-январида маълум бўлади. Кино муокофтни топшириш тадбири эса февралда ўтади.