Вице-премьер Боронов рақамлаштириш дегани нима эканини тушунтириб берди, аммо Android кэши ҳақидаги саволга тутилиб қолди

556
Кубатбек Боронов (чапда) ҳамда Дастан Догоев «Биринчи радио» студиясида

Вице-премьер министр Кубатбек Боронов 17-декабрда «Биринчи радио»нинг олиб борувчисига Қирғизистондаги рақамлаштириш ҳақида айтиб берди. Эфир вақтида Боронов радио олиб борувчисига бир яхши жавоб бераётиб,  Android платформасидаги кэш нима эканини тушунтириб беролмай қолди.

«Биринчи радио»нинг эфирига Боронов президентнинг маслаҳатчиси Дастан Догоев билан бирга келган. Икки амалдор «Рақамли Қирғизистон» лойиҳасни амалга ошириш учун масъул.

«Биринчи радио»нинг жонли эфири Қирғизистондаги рақамли трансформация мавзусига бағишланган. Боронов радионинг олиб борувчисининг саволларига яхшигина жавоб бераётганига қарамай «Android дастуридаги кэш» дегани нима эканини тушунтириб беролмай қолди. Бундай саволни вице-премьерга «Азаттык»нинг журналисти Касим Рахманкулов берган.

Боронов: Android — бу рақамлаштириш ва технологияларда қўлланилувчи махсус дастур. Кэш дегани нима? Кэшни, биз қандай тушунамиз — бу...

Догоев: Вақтинчалик хотира.

Боронов: Дастан [Догоев] мени тўғирлаб қўйсинчи.

Боронов эфирнинг томошабинига шундай қилиб аниқ жавоб бера олмай қолди, Догоев эса мавзуни киберхавфсизлик мавзусига буриб юборди.

Кубатбек Боронов 2018 йилнинг апрелидан бошлаб вице-премьер лавозимида. Бунга қадар у 2011 йилдан бошлаб фавқулотда вазиятлар министри бўлган, ундан аввалроқ эса Фавқулотда вазиятлар министрлигининг (ФФМ) тизимида турли хизматларда ишлаган. ФФМга келгунга қадар у қурулиш компанияларида ишлаб, ёғоч ишлатувчи заводнинг директори ҳамда инженери бўлган. Боронов хизмат йзлини 1991 йили тоштарош бўлиб бошлаган.

Шундай қилиб, Android кэш дегани нима?

Android кэш — бу тизимнинг ички хотирасидаги ўрни, у ерда ўйинларнинг ёки иловаларнинг вақтинчалик файллари сақланади.

Кэш одамларнинг илова билан бўлган харакатланишини тезлатади. Агарда сиз Гуглдан бир нарса излаётган бўлсангиз, операцион тизим сизнинг талабни кэшга йўллаб, ўша ердан маълумотларни қайта сўраган вақтда тезгина чиқариб олиш имкониятини беради.

Androidдаги кэшнинг маиший ҳаётдаги ишининг яхши мисолини  «Инфодроид» портали бера олади. Кутубхонани, шунингдек у ерда ишлаган кутубхоначини тасаввур қилиб кўринг. Кутубхоначи ўқувчиларга китоб беради. Китоблар залда сақланади: қайси бирига талаб кўп бўлса, қайсиларигадир талаб йўқ.

Кутубхоначи тез –тез залга чопиб, мижозини куттирмай ва ўз ишини тезлатиш учун оммабоп китобларни ўзига яқин ерда сақлай бошлайди.

«Бу мисолда кутубхона — бу жихознинг ички хотираси, китоблар  — маълумотлар, ўқувчи — маълумотларни қайта ишлатишга талаб қилган қўлланма, кутубхоначи — талаблар бўйича хизмат қидувчи хотиранинг назоратчиси, кутубхоначининг ёнидаги оммабоп китоблар тўпланган токча — бу кэш», — деб ёзади «Инфодроид».

Ҳукумат злкани рақамлаштириш ишига қандай киришди?

Ҳукумат ўлкани кўламли рақамлаштириш ҳақида 2017 йили, рақамли транформациялаш бўйича «Таза Коом» дастурининг тақжимоти билан эълон қилган. У бир неча йўналишга бўлинган: уларнинг ҳар бири ҳукуматнинг фикрича, фуқароларнинг давлат ва ўзаро харакатланишини енгиллатиши керак.

«Таза Кооом»га юридик томонларни онлайн рўйхатга олиш; электрон патент олиш; «Тундук» тизими (у давлат органларининг ўртасидаги электрон ҳужжат айланиши билан коммуникация учун жавоб беради); «Ақлли шаҳар» ҳамда унинг «Ҳавфсиз шаҳар» компоненти каби дастурлар киради.

Сооронбай Жээнбеков президентлик хизматига келгандан кейин «Таза Коом» «Рақамли Қирғизистон»га трансформацияланган. Президент 14-декабрда «Рақамли Қирғизистон»нинг ва унинг чиқишидан олдинги «Таза Коом»нинг амалга оширилишини танқид қилган.

«Ҳозирда Қирғизистон рақамли тараққиётнинг иккинчи босқичида турибди. Биз рақамли тараққиётнинг тўртинчи босқичига чиқишимиз зарур. Бунинг учун барча ҳукумат тармоқлари бу мақсадга алоҳида эътибор қаратиб, қаттиқ харакат қилиши керак», — деб айтган Жээнбеков.