Депутатлар доимо мақуллашади ва тез-тез прогул қилишади. Қирғизистон парламентининг ғоят якдиллиги ҳақида ҳикоя қиламиз

1067
Иллюстрация: Дарья Удалова Kloop.kg учун

Қирғизистон депутатлари қонунларни 98 фоизлик қўллов билан қабул олади, лекин кўплаб вазиятларда йиғинларни қолдиришади. «Клооп» парламентнинг деярлик 1200 овоз бериш протоколларини ўрганиб чиқиб, ачинарли хулосаларга келди.

Қирғизистоннинг янги ҳукумати 2010 йилдаги апрель революиясидан кейин президентлик бошқарув шаклидан четлашга қарор қилиб, парламент демократиясини тузиш устида ишлай бошлади.

Асосий жиҳатлардан ташқари демократия натижада жамият учун фойдали ва оптимал қарорларга олиб келувчи дебатларни ва муҳокамани англатади.

Бироқ Қирғизистонда бу борада умуман жилиш йўқдек.

«Клооп»нинг таҳририяти қирғиз парламентининг VI чақирилишининг деярлик 1200 овоз бериш протоколларини ўрганиб чиқиб,қуйидаги хулосаларга келди:

  • Жогорку Кенешда дебатлар йўқ ҳисоби. Асосан қонун бўйича баҳсли масалалар комитетларда ҳал қилинади, умумий йиғинларда эса дебатлар овоз бериш натижаларига таъсир кўрсатмайди ҳисоб;
  • Ўртача ҳисоб билан қонунлар 98 фоизлик қўллов билан қабул олинади — бу хавотирли кўрсаткич. Бу кўрсаткичга авторитар бошқарув усули мавжуд ҳамда президент партиясининг салмоғи оғир бўлган Россия ҳам тенглаша олмайди.
  • қирғиз парламентида муҳолифат йўқ ёки унинг овози шунчалик бўғилганидан у овоз бериш натижаларига ҳеч қандай таъсир кўрсата олмайди;
  • Жогорку Кенешнинг депутатлари «бизнинг ўз фикримиз бор» дейишади, аммо овоз бериш бўйича маълумотлар уларнинг фикри доимо ижобий эканини кўрсатиб туради;
  • президент администрацияси, ҳукуматнинг аппарати ҳамда фракция тараф овоз беришга таъсир этади — буни депутатларнинг ўзлари ҳам тасдиқлашади;
  • Қирғизистоннинг социал-демократия партиясидан (КСДП) ташқари, депутатларнинг бари йиғинларга келмай қўйишади — бу президент партиясига кўпроқ оғирлик бериб, овоз беришнинг натижаларига таъсир этади.

Энди бу хулосаларни биз батафсил тушунтириб берамиз.

Конформист-депутатлар

Тадқиқот бир йилу тўққиз ойлик муддатни, 2016 йилнинг 15 июнидан бошлаб 2018 йилнинг 15 мартигача бўлган вақтни ўз ичига олди. Умумий олганда биз парламент йиғинларида кўрилган қонун лойиҳалари бўйича овоз беришларнинг 1183 протоколини ўрганиб чиқдик.

«Клооп»нинг журналистлари бу маълумотлардан депутатлар фақатгина 30 ҳужжатни мақулламаганини аниқлади, қолган 1153 қонун лойиҳасини эса турли ўқишларда 98 фоизлик мақуллик билан қабул қилишган.

бу парламент йиғинларидаги муҳокамалар овоз бериш натижасига таъсир кўрсатмаслигини кўрсатиб турувчи анчайин юқори кўрсаткич.

Бундан қирғиз депутатларида кўплаган қонун лойиҳалари бўйича принципиал позициянинг йўқ эканини ёки уларнинг принципиал позициялари ҳамкасблари, ҳукумат ё президент маъмурияти билан мақул бўлишда эканини тушуниш мумкин. Қонун лойиҳасининг асосий қисми, депутатларни ўзларининг айтишича, ҳукумат тарафидан кўтарилади.

Дарья Удалованинг «Клооп» учун иллюстрацияси

Бундан ташқари, мазкур 98 фоиз овоз беришнинг натижасига таъсир эта олувчи парламентда муҳолифатнинг йўқлигини ҳам кўрсатмоқда.

Парламентда бошқаларга нисбатан кўп ҳолларда қонун лойиҳаларига қарши овоз берган бир неча нафаргина депутат бор — улар парламентнинг умумий фонида фарқланиб турганликларига қармай, аксарият ҳолатларда барига мақул бўлишга яқинроқ бўлиб туришади.

Қўп ҳолларда «Ата Мекен» партиясининг депутатлар қарши овоз беришади  — бу  собиқ президент Алмазбек Атамбаев даврида муҳолифат бўлган партия. Ҳукуматпарсат КСДП, аксинча, деярлик ҳеч қачон қарши овоз бермайди.

98% — бу амалда депутатлар овоз бериб, 1153 қонун лойиҳасига «мақул» бўлганларнинг ўртача кўрсаткичи. Бу кўрсаткич йиғинларда бўлмаган депутатларни ҳисобга олмайди, бу фақатгина бир қонун лойиҳасига ўрта ҳисоббилан қанча «мақул» деб овоз берилганини кўрсатиб туради.

Фракциялар бўйича овоз беришларнинг натижалари «мақул», «қарши» деб овоз берганларнинг, келмаганларнинг ва барча қонун лойиҳасига овоз бермаганларнинг асосида ҳисоблаб чиқарилди. Масалан, КСДП депутатларининг ярми овоз беришда йўқ бўлган, яна бошқа қисми  «мақул» деб, кимдир бири «қарши» деб овоз берган. Ушбу бўлиштиришга кўра, фракциялар бўйича конформизмнинг ўртача кўрсаткичи чиқарилади.

Қонун лойиҳаларининг сони — икки йилга етмаган муддатдаги 1183и — парламент қабул олинган  ҳужжатларнинг сонига эътибор қаратганидан хабар беради.

Депутатлар ўзлари қонун лойиҳалари бундан ҳам кўп бўлишини айтиб ишонтиришмоқда, лекин комитетлардаги биринчи тинглов вақтидаёқ уларни рад қилишади.

Депутатларнинг айтишича, ҳужжатларинг кўпчилиги амалдаги қонунларга бир оз ўзгартиришлар киргизиш билан боғлиқ, масалан, грамматик хатоларни ёки таърифларни ўзгартиришлар билан.

Депутатлар парламент комитетидаги муҳокамалар умумий йиғинлардаги муҳокамаларга нисбатан муҳимроқ деб айтишмоқда. Комитетларда кўп масалалар ҳал қилинади. Агарда комитет қонун лойиҳасини мақулласа, у ҳолда бу кўпчилик ҳолатда ҳужжат кейинги тингловлардан ўтишини англатади.

Шунингдек, депутатлар баъзан у ёки бу усул билан овоз беришни илтимос қилишларини ҳам айтишмоқда. Улардан бири — бу масалан, халқаро келишувларнинг қабул олинишини шошилтирган президент маъмурияти бўлиши мумкин.

«Баъзида бу қонунни нима учун тезроқ қабул қилиш керак, у нимага керак, бу бизга халқаро алоқаларда нима бериши айтилган илтимослар бўлиб туради. Депутатлар кўп ҳолатда ҳукуматнинг ва президент аппаратининг илтимосига рози бўлишгани эсимда», — деди КСДПдан Анвар Артиқов.

Парламентарийлар баъзан ҳукумат бажара олмаган қонун лойиҳаларини қабул қилиб, жамоатчиликнинг фикри билан ҳисоблашишга мажбур бўлиб қолган вазиятлар ҳам учраб туради.

«Баъзида депутатлар жамоатчиликнинг фикрига муҳтож бўлиб қолади [...] Баъзан улар жамоатчиликка ёқиш учун ҳукумат тарафидан ижрога кучи етмаган қонунларни таклиф қилишади. Баъзан шундай фирк келишмовчиликлари бўлади. Бу ҳам оддий кўриниш», — деб тушунтирди КСДПнинг бошқа депутати Осмонбек Артикбаев.

Юқорида айтилганларнинг бари депутатлар кўпинча ҳаммасига баробар овоз беришга яқин эканлигини кўрсатиб турибди. Бу маълумотлар асосида «Клооп» депутат қонун лойиҳаси учун қандай овоз бериши мумкин эканини, конформизмнинг интенсивлигини чиқарди.

Ўртача қирғиз депутати учун бу интенсивлик 74 фоизни тузади, аниқроқ айтганда ҳар тўрт овоз беришнинг учида сўзсиз «мақул» деб овоз беради.

Албетта, айрим депутатлар кетма-кет «мақул» деб овоз беришга мойил. Бу айниқса КСДПга тегишли: 10 социал-демократнинг ичидан 9 нафари қонун лойиҳасини мақуллайди.

Прогулчи депутатлар

Парламентнинг депутатлари, кўплаган бошқа амалдорлар каби, солиқ тўловчиларнинг ҳисобидан тузилган ўлка бюджетидан маош олишади. Бу фуқароларга депутатлардан самарали ишлаши бўйича ҳисоб-китоб талаб қилиш ҳуқуқини беради.

Лекин депутатлар кўп ҳолларда мажлисларга қатнашмай юришса, у ҳолда қандай самара ҳақида сўз қилиш мумкин?

Депутатлар мажлисларга қатнашиши кераклиги ҳақида Конституцияда ёзилган. Агарда депутат бесабаб 30 ёки ундан кўп муддат пленар йиғинларда йўқ бўлса, у ҳолда у мандатидан ажратилиши мумкин.

Албатта, мажлисларни парламентарийларнинг ҳаммаси ҳам қолдиравермайди. Масалан, КСДПнинг конформист депутатлари деярлик барча йиғинларга келишади ҳамда бу уларга бқори сиёсий имконият беради.

Қолган парламентарийлар — асосан, «Бир Бол», «Ата Мекен» Ва «Республика — Ата-Журт»нинг депутатлари — мажлисларга кўп қатнашмайди.

Баъзи ҳолларда бунга объектив сабаблар ҳам бўлиши мумкин. Масалан, депутатлар Омурбек Текебаева ва Канатбек Исаев дуч келгани каби айрим депутатларга қўзғалган жиноят ишларини тилга олиш мумкин.

Шунингдек, тадқиқот икки хизматни, депутатлик ва  вице-премьерликни бажариш парламетнда йиғинларга қатнашишда салбий таъсир этишини кўрсатди. Буни  Аскарбек Шадиев бўйича маълумотлар яққол кўрсатиб турибди: у бир йил тўққиз ойнинг ичида ҳукуматда ишлаб Жкорку Кенешнинг барча йиғинларининг учдан биридан кўпини қолдирган.

Шадиевдан ташқари, йиғинларга қатнашмагани билан Фархат Иминов (йиғинларнинг 36 фоизини қолдирган), Айсулуу Мамашова (32%) ҳамда Камчибек Жолдошбаев (26%) ажралиб туради.

Мамашова  «яқиндагина она бўлгани» сабабли йиғинларга кўп қатнашолмаганини «Клооп»га берган изоҳида тушунтирди. Унинг айтишича, овоз бериш вақтида депутатнинг йўқлиги у ишламаяпти дегани эмас.

Сўровномага қатнашган бошқа депутатлар каби Мамашова ҳам депутатлар жамоат ишларини бажариб, йиғин бўлган вақтда сайловчилар билан учрашув ўтказа олади деб айтди.

Унинг айтишича, ишга муҳим сабабларсиз келмай қўйиш учун депутатларга ҳар бир қолдирган куни учун маошнинг 1/10 қисмига жарима солишажи. Ишга келмай қолишнинг асосли сабабларига иш сафарлари ва соғлиққа боғлиқ сабаблар киради.

Жогорку Кенешнинг регламентига кўра, тармоқ комитети ой сайин йиғинларни ўтказиб, депутатларнинг йиғинларга қатнашиб ёки қатнашмаётгани бўйича хулосаларни чиқаради.

«Ата Мекен» фракциясининг депутати Эмил Токтошев ҳам парламентга келмаган депутатлан кўп эканини тан олди.

«Йиғинларда баъзан кворум бўлмай қолади, 20-25 депутатгина ўтирган бўлади. Кўпчилиги командировкага, қолганлари ишлари бўйича ёки комитетга кетишади. Ҳозир практика шундай, қатнашганлар оз, сизларга қўшиламан», — дейди у.

Дарья Удалованинг «Клооп» учун иллюстрацияси

«Оқ қарғалар»

Умуман олиб қараганда, парламентнинг ҳозирги бир неча депутатигина ажралиб туради. Улар: Дастан Бекешев, Наталья Никитенко ва Зиядин Жамалдинов. Улар йиғинларга ҳаммадан кўпроқ қатнашиб, бошқаларга нисбатан кўпинча қонун лойиҳаларига қарши чиқишади.

Айни вақтда Бекешев кўпинча ҳар бир қонун лойиҳасини қўллаган КСДПнинг депутати.

Жогорку Кенешдан кетган депутатларнинг ичидан қаршилик кўрсатган ҳуқуқ ҳимоячиси Чолпон Жакупова ва собиқ бош прокурор Аида Салянова фарқланиб турар эди — улар кўп ҳолларда ўз касбдошларининг ғояларига ёки ҳукуматнинг ташаббусларига қариши чиқиб туришар эди.

Аммо ўртча ҳисоб билан бу қаршилик билдирув 10 фоиздан ортмайди ва овоз беришнинг натижаларига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

Яққол мисоллар

Жогорку Кенеш тарихида депутатлар оқибатлари ҳақида ўйламай қабул қилган қонун лойиҳалари ҳам бор. 2016 йилнинг июнидан бошлаб 2018 йилнинг мартига қадар бундай ҳолатлар йўқ деганда икки марта бўлган.

2016-йили ноябрда Қирғизистонга келган чет элликларни беш кун ичида рўйхатга туришга мажбур қилувчи миграция бўйича қонунга ўзгартиришлар кучга кирган.

Ўзгартиришлар жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлиб, ҳукуматнинг эса янги қонун ижросига тайёр эмаслигини кўрсатган. Хатто бу қонунга ўзлари овоз бериб қабул қилганига қарамай, депутатларнинг орасида жамоатчилик назарида ўзгартиришларни қайтариб олишни талаб қилганлар чиққан.

Натижада парламент талабларни енгиллатиб, қонун матнини ўзгартирган.

Яна бир мисол — 2017-йили июнда бола туғилгани учун суюнчи пули тўлаб бериш тўғрисида қонунга ўзгартиришлар учун овоз бериш. Ўшанда ҳукумат маблағ етишмоқчилиги сабабли уни бажара олмаслиги аён бўлиб, қонунни кўп ҳам ўзгартиришга тўғри келмаган.

Ўша вақтда «Республика — Ата-Журт» фракциясининг депутати Кенжебек Бокоев қонун лойиҳаларини қабул олишга нисбатан бундай муомалани «уят» деб атаган. Чунки ҳеч ким — молия министрлиги ҳам, ижтимоий ривожлантириш министрлиги ҳам, депутатлар ҳам — харажатларни ҳисоблаб чиқмагани ортидан амалдорларнинг вақти ва давлат ресурси исроф бўлиб, ҳужжатга қайта овоз беришга тўғри келган.

Сон эмас, сифат масаласи

Парламентнинг I чақирилишидаши қуйи палатанинг спикери Абдиганы Эркебаев ҳозирги депутатларнинг конформизмини Жогорку Кенеш таркибининг сифати ночорлиги билан изоҳлайди.

«Уларнинг аксарияти парламентга пул кучи билан келиб қолаётгани яширин сир эмас, улар партия кассасига пул тўкиб, шунинг ортидан депутат бўлиб қолишяпти. Улар сайловчилар тарафидан назорат қилинмайди», — деди собиқ спикер.

Сиёсатшунос ва парламентни IV чақирилишининг собиқ спикери Зайдинидин Курманов президентнинг ёки ҳукуматнинг маъмурияти у ёки бу қонун лойиҳаси учун овоз беришни илтимос қилиш билан парламентга кўп ҳам босим ўтказмайди деб ҳисоблайди. У бундай нарса долзарб масалаларни ҳал қилиш вақтидагина бўлиб туради деб айтмоқда.

Бироқ, сиёсатшуноснинг айтишича, ҳукумат алмашувида бу босим аввалги режимга қарши бурилиб кетиши мумкин. Чунки, масалан, депутатлар кетган президентнинг маъмурияти уларга қандай муомала қилганини эслаб қолиши эҳтимол.

«Агарда парламентга шахслар йиғилса, у ҳолда у қабул қилганқ қарорлар борасида олиб қараганда ҳам, келажакниолиб қараганда ҳам унумли бўлади. Энг ёмони, беэътибор ва ақлсиз  парламент — бу доимо мақул деб овоз берган парламент», — деб ҳисоблайди у.

Муаллифлар: Эльдияр Арыкбаев, Анна Капушенко, Савия Хасанова

                Редактор: Дмитрий Мотинов

                Иллюстратор: Дарья Удалова