Собиқ премьер-министр Жантўрў Сатибалдиев иссиқлик марказини янгилашдаги «коррупцияда» гумонланиб қўлга олинди

2111
Жантўрў Сатибалдиев

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети (МХДК) Қирғизистоннинг собиқ премьер-министри Жантўрў Сатибалдиевни Бишкек Иссиқлик электр марказини (ИЭМ) модернизация қилишдаги коррупция иши бўйича қўлга олди. Махсус хизмат Сатибалдиевни 18 июнда ўзининг вақтинча сақлаш изоляторига қамоққа олди.

Собиқ-премьер Бишкек ИЭМни янгилашдаги «коорупция» ва «жиноятга шериклик» бўйича гумонланмоқда.

Қонунга кўра, Стибалдиевни МХДКнинг вақтинча сақлаш изоляторида 48 соатдан ортиқ ушлаб бўлмайди, агарда унга айб қўйилча, у МХДКнинг тергов қамоғига ўтказилади.

Аввалроқ 13-июнда МХДК Сатибалдиевни мазкур иш бўйича тергов қилган.

Жантўрў Сатибалдиев 2012-2014-йиллари Қирғизистоннинг премьер-министри бўлган. У ҳукумат раҳбари бўлиб турган вақтда Бишкек ИЭМни модернизация қилишга 386 млн доллар берган Хитойнинг «Эксимбанк»и билан кредит битимига қўл қўйган. Натижада Қирғизистон Хитойга деярлик ярим миллиард доллар қайтариб бериши керак.

Ҳукумат иссиқлик марказини янгилашга сарфланган харажатни 2018 йилнинг январида бўлган авариядан кейин текшира бошлаган. Авария шаҳардаги совуқ ҳавога тўғри келиб, бишкекликлар деярлик бир ҳафта иссиқликсиз қолган.

Мазкур марказни янгилашган кетган кредитни унумли фойдаланилишни ўрганиш бўйича депутатлар комиссияси ўз хулосасида янгилаш вақтида сотиб олинган ускуналарнинг қиймати «қимматлатилганини» кўрсатган.

Махсус хизмат ИЭМга боғлиқ ишлар бўйича бир неча юқори лавозимдаги амалдорни тергов изоляторига қамоққа олган. Масалан,собиқ премьер-министр Сапар Исаков июнь ойининг бошида қамоққа олинган. Унга ИЭМни модернизациялашдаги коррупция бўйича айб қўйилмоқда.

Кейинчалик МХДК парламентнинг депутати ва собиқ энергетика министри Осмонбек Артикбаевни қўлга олган. У натижада ИЭМда янгилаш ишини бажарган Хитойнинг TBEA компанияси билан манфаатсиз битим тузганликда айбланмоқда.