Бишкек ИЭМида қўшимча иссиқлик агрегатининг қўшишда қувир ёрилиб кетган

675

Миллий энергохолдинг билдиришича, Бишкек иссиқлик электр марказида (ИЭМ) яна бир авария бўлган — қўшимча иссиқлик агрегатини қўшишда қувур ёрилиб кетган. ИЭМнинг иссиқлик бериш ускунаси 26-январдан бошлаб бузила бошлаган.

Миллий энергохолдинг матбуот хизмати маълум қилишича, авария №24 қўшимча иссиқлик қозонини қўшишда бўлиб, унда қувур ёрилиб кетган.

Мутахассислар таъмирлаш ишларини бошлашган.

«Бу носозлик об-ҳаво сабабли. Мана шу ҳавонинг ҳарорати -20 даража бўлганлигида. Ҳозирда бошка №23 иситиш агрегатини қўшиш учун тайёрлашмоқда», — деб айтилади муассасанинг маълумотида.

Матбуот хизматидан ИЭМнинг ходимлари кучайтирилган тартибда узлуксиз ишлашаётганини хабар қилишди.

Кўп қаватли уйларни иссиқлик билан таъминлаган Бишкек ИЭМдаги авария 26-январда бўлган. Уйларнинг ҳарорати кескин пастлаб, электр ва иссиқ сув бериш тўхтатилган.

Премьер-министр Сапар Исаков 27-январь куни кечда ИЭМга бориб, давлат экотехинспекцияга авария факти бўйича текширув олиб бориб, айбдорларни жавобгарликка тортиш бўйича топширма берган.

Ҳукуматнинг 28-январь куни Бишкек ИЭМдаги авария бартараф қилинганини ва иссиқлик уйларга бир сутка ичида секин-асталик билан берилишини билдиришган. ИЭМнинг вакиллари авария эски ускуналарда бўлганини тасдиқлашмоқда.

2017-йилнинг августида Бишкек ИЭМда 24 иситиш агрегатининг ичидан тўрттасини модернизациядан ўтказишган. Қолган иситиш агрегатлари ИЭМдаги ўтган асрнинг 1960-йилларидан бери ишлайди. Модернизация ишларини Хитойнинг TBEA компанияси 386 млн долларга бажарган.

ИЭМдаги авария аномал совуқ ҳаво сабабли юзага келган. Кундузи ҳавонинг ҳарорати -10 даражадан ортмай, кечаси -20 даражагача паст бўлмоқда.