Исаков Бишкек ИЭМидаги юз берган ҳолат юзасидан кечирим сўради

603

Премьер-министр Сапар Исақов  аҳолига мурожаат қилиб, Бишкек Иссиқлиқ электр марказида (ИЭМ) рўй берган ҳалокат ва унинг бартараф қилиниши кечикаётгани учун кечирим сўраган. У барча айбдор ходимлар қайси лавозимни эгаллаганига қарамай жазога тортилишини ваъда қилди.

Исақовнинг мурожаати 29 январда ҳукуматнинг сайтида эълон қилинган. Премьер-министр билдиришича, у юзага келган вазиятнинг оғир эканлигини тушунади ва кечирим сўрайди.

«Ҳукумат раҳбари сифатида юз берган ҳолат учун барчангиздан кечирим сўрайман ва ўзимни оқлай олмайман. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилади. Барча айбдор ходимлар эгаллаган лавозимига қарамасдан жазоланишади», — дейилади премьер-министрнинг мурожаатида.

Исаков жазога оддий ходимларни эмас, энергетика тармоғининг масъул етакчилари  тортилишини айтди.

Ҳукумат раҳбари Бишкек ИЭМидаги авариянинг сабабларини суриштириш билан ҳуқуқ тартибот  органлари шуғулланаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, ишхонанинг янгиланган қисмини доимий ишлаши кенг миқёсли муаммоларни бартараф этишга ёрдам беради.

«Агарда Бишкек иссиқлик марказида реконструкциялар йўлга қўйилмаса бундай совуқда шаҳар  ичидаги барча қувирлар тўлиғи билан ёрилиб, ишдан чиқади.  Албатта, ўлкамизнинг  иқтисодига ҳам катта зарар келтиради», — дейилади Исаковнинг мурожаатида.

Премьер-министрнинг айтишича, Бишкек ИЭМидаги авария энергетика тармоғидаги ҳолатларни юзага чиқариб, ўлканинг энергетика тармоғи модернизацияга, шунингдек, қўшимча инвестицияларни жалб қилишга муҳтож эканини кўрсатган.

Мурожаатнинг охирида Исаков ҳукумат ИЭМдаги авария сабабларини ечиш масаласини ўз олдига мақсад қилиб қўйганини, барча давлат органлари эса иссиқлик бериш тизимини ўрнига келтириш учун кучайтирилган тартибда иш олиб бораётганини билдирди.

Бишкек ИЭМида авария 26-январда содир бўлган. Хонадонларда  иссиқлик ҳарорати  кескин пасайиб, электр ва иссиқ сув бериш үзгүлтүккө учурай баштаган.

Исаков эртаси куни кечда ИЭМга бориб, давлат экотехинспекцияга авария факти бўйича текширув олиб бориб, айбдорларни жавобгарликка тортиш бўйича буйруқ берган.

Ҳозирда ИЭМнинг ходимлари авария сабабларинини текшириб, иссиқлик ҳароратини кўтаришга ҳаракат қилишмоқда.