Орловкада 7 млн сомлик ускуналарни ўғирлашда гумон қилинган уч шахс қўлга олинди

732

Чуй вилоятининг милицияси умумий баҳоси 6,9 млн сомни ташкил қилган генератор, пайвандлаш машиналарни ўғирлашда гумон қилинганларни қўлга олди. Улар 1-тергов изоляторига қамоққа олинди.

Чуй вилояти ШИИБнинг матбуот котиби Назира Имангазиева «Клооп» мухбирига маълум қилишича, милиция 25-январда ускуналарни ўғирлашда гумон қилинганларни қўлга олган.

Қулга олинганлар — Бишкекдан бир неча чақирим узоқликда жойлашган Орловка шаҳрининг яшовчилари эканлиги аниқланган.

Милиция 17-январга ўтар кечаси уч киши компания офисига кириб, у ердан генератор, пайвандлаш аппаратини ва бошқа ускуналарни олиб кетишгани аниқлаган. Офиснинг эгаси зарарнинг миқдорини 6,9 млн сомга баҳолаган.

«Аввалига милиция ўз ихтиёри билан айбини тан олган. 25 ёшдаги маҳаллий яшовчини қўлга олган. Шунингдек, у жиноятни ўз дўстлари билан қилганини айтиб берган», — деди Имангазиева.

Милициядан билдиришларича, қўлга олинганлар ўғирланган ускуналарнинг ярмини Орловка четига яшириб, қолганларини Бишкек бозорида сотиб юборишган. «Буюмларнинг барчаси топилиб, олиб қўйилган», — деди Имангазиева.

Милиция «Ўғирлик» банди бўйича жиноий иш қўзғади.