МХДҚ Бишкек ИЭМидаги аварияга боғлиқ текширувни бошлади

687

Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси Бишкек иссиқлик электр марказидаги (ИЭМ) аварияга боғлиқ текширувни бошлади. Иссиқлик марказидаги ускуна 26-январда ишламай қолиб, натижада Бишкекдаги уйларда ҳарорат пастлай бошлаган.

МХДҚнинг матбуот котиби Рахат Сулайманов «Клооп» мухбирига маълум қилишича, ИЭМдаги авариядан кейин махсус хизмат «контртеррористик ишлар асосида» текширувни бошлаган.

«Бишкек ИЭМдаги авария ҳақида маълумот пайдо бўлиши билан у ерда контреррористик ишлар асосида текширувни бошлаган», — деди Сулайманов.

Матбуот котиби махсус хизмат аниқ кимни текшираётганини билдирмаган — Сулайманов билан телефон орқали алоқа узилиб қолиб, сўнгра у телефон қўнғироқларига жавоб бермаган.

Кўп қаватли уйларни иссиқлик билан таъминлаган Бишкек ИЭМдаги авария 26-январда бўлган. Уйларда ҳарорат кескин пастлаб, электр ва иссиқ сув бериш тўхтаган.

Премьер-министр Сапар Исаков 27-январь куни кечда ИЭМга бориб, давлат экотехинспекцияга авария факти бўйича текширув олиб бориб, айбдорларни жавобгарликка тортиш бўйича топширма берган.

Ҳукуматнинг 28-январь куни Бишкек ИЭМдаги авария бартараф қилинганини ва иссиқлик уйларга бир сутка ичида секин-асталик билан берилишини билдиришган. Бироқ 29-январда ҳам бир авария бўлган, унда қўшимча агрегатни қўшишда қувур ёрилиб кетган.

ИЭМнинг вакиллари носозликлар ўтган асрнинг 1960-йилларидан фойдаланила бошлаган эски ускуналар сабабли бўлмоқда деб тасдиқлашмоқда.

2017-йилнинг августида Бишкек ИЭМда 24 иситиш агрегатининг ичидан тўрттасини модернизациядан ўтказишган. Қолган иситиш агрегатлари ИЭМдаги ўтган асрнинг 1960-йилларидан бери ишлайди. Модернизация ишларини Хитойнинг TBEA компанияси 386 млн долларга бажарган.

ИЭМдаги авария аномал совуқ ҳаво сабабли юзага келган. Кундузи ҳавонинг ҳарорати -10 даражадан ортмай, кечаси -20 даражагача паст бўлмоқда.