Ўш: «Маст» аҳволдаги патруль милиционери хизмат машинаси билан деворни уриб олди. Текширув ишлари бошланди

Йўл фаоли Болот Ибрагимов ўзининг инстаграм саҳифасида деворни уриб олган ЙҲХТББ ходимининг суратини эълон қилди. Ибрагимов сўзларига кўра, у «ғирт маст» бўлган. Милиция текширув ишларини бошлади.

12 январь куни Ибрагимовнинг инстаграмида ЙҲХТББ ходимининг машина рулида ухлаб ётгани акс этган суратлар пайдо бўлди. У воқеа таҳминан Ўш вилоятининг Аравон районида бўлганини қўшимча қилди.

Ибрагимов ўз шарҳида унга суратни воқеа гувоҳи жўнатганини ёзган.

 

«Автомобил рулида ғирт маст инспектор бўлган. Уни уйғотишга уринишган, аммо у уйғонмаган», — деб ёзган Ибрагимов.

Kloop.kg журналистлари ЙҲХТББ томонидан авария воқеасини тасдиқлай олишмади, фақат эълон қилинган сурат бўйича текширув бошланганини билдиришди.

«Биз ҳозир ишчи текширувни бошладик ва ҳозирча воқеа қаерда ва қачон юз берганини айтолмаймиз. Мазкур воқеа бўйича батафсил маълумотларга эга бўлишимиз билан, биз бу ҳақда хабар берамиз», — деди ЙҲХТББнинг матбуот котиби Атир Бекмурзаева.