Пул учун йиғлаш. Қирғиз марсиячилари мотам маросимларида қандай ишлашади

1219

Қирғизларнинг мотам маросимларида “кошок”- марсия айтиб йиғлаш одати ҳамон бор. Оғир жудоликка учраганлар марсия үчүн керакли сўзларни айтолмаётган вақтда оилалар “кошок”чиларни чақиришади.

Бир вақтда «Клооп»нинг Ўшдаги идорасига кучли йиғи овози эшитилди. Камера олдида ўтирган қора сочли ўрта ёшдаги аёлнинг юзидан ёш оқа бошлади. Бир неча вақтдан кейин у кўз ёшларини қўли билан артиб, юзида  ўзгариш пайдо бўлди. «Мана шунақа», — деб жилмайди у.

Насият Шамшиева — тажрибали актриса ва марсиячи. У 27 йилдан бери оддий одамларга  қайғу-аламлари ёки қувончларини ифодалашда никоҳ тўйлари ва жаноза маросимларида ишлаб келади.

Мотам йиғини тангричилик эътиқодидан қолган ва бугунги кунгача қирғизлар орасида кенг тарқаган одат. Марсияни асосан аёллар айтишади. Эркакларнинг азадаги йиғиси «йўқлов» деб аталади.

Насият опа «кошок»лар қувончли кунларда ҳам айтилади дейди. Масалан: қиз узатиш ёки бола туғилганда. Ҳақиқатда, янги туғилган болаларга одатдагидай кошокчиларни чақиришмайди.

«Бола туғилгандаги марсия кўпинча бешик қўшиғига ўхшаш. Уни бешикка белаб ёки тебратаётган вақтда куйлашади. Асосан янги туғилган болага порлоқ келажак тилаб куйлашади», — дейди у.

Шамшиева марсиячиларнинг энг машҳур хизмати — қиз узатишдаги марсия айтиши дейди. Шимолдаги оилаларнинг кўпчилиги бир неча марсиячиларни чақиришади. Улар меҳмонлар олдида одатий қўшиқларни, келиннинг ота-онаси ва бўлажак қайнонаси номидан марсия айтишади. Сценарий бўйича, «онаси» қизини янги оилага узатади, «қайнонаси» боласининг суюклисини кутиб олади. Бу вақтда ёшларнинг ота-оналари меҳмонларнинг орасида ўтириб, никоҳ тўйини кузатишади.

Бўлажак келин учун марсияда асосан насиҳатлар айтилади. Марсия айтувчи қўшиғида «қизни» бошқалар ёмонламаслиги учун қайнонасини, турмуш ўртоғининг қариндошларини ҳурмат қилишини, бўлажак куёвига ёқиши учун ўзини муносиб олиб юришини айтади.

Актрисанинг айтишича, бундай саҳналаштирилган қиз узатиш маросимларининг нархи 5 минг сомдан 10 минг сомгача бўлади ва бунга талаблар кўп.

Мотам марсиясининг турлари кўп. Марсия айтишнинг мазмуни кимнинг номидан айтилаётганига боғлиқ. Аёлларининг, болаларнинг, оналарнинг ва бошқа қариндошларнинг номидан айтилувчи марсиялар бор.

Шамшиевани нотаниш одамлар учун марсия айтишга бир неча бор чақиришган. Дафн маросимларида тўрт соат ўтиргани учун унга 2 минг сомдан 4 минг сомгача тўлашади.

«Илтимос билан бориб тўрт соат марсия айтиб ўтирдим шекилли. Одамлар кирганда марсия айтилади», — деб тушунтирди марсиячи.

Муфтият: «Ўкириб йиғлаб бўлмайди»

Қирғизларнинг кўпчилиги одатда ўзларини мусулмонмиз деб ҳисоблашади. Ислом динида марҳумни дафн қилиш маросимида қуръон ва жаноза намози ўқилиши учун домла чақирилиши керак.

Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармасининг (ҚМДБ) вакили Бактияр Токтогази ўғлининг айтишича, ислом марҳум учун марсия айтишни таъқиқламайди, бироқ уни қаттиқ ва ўкириб айтиб бўлмайди.

«Исломда марсия айтиб йиғлаш таъқиқланган, сабаби айни пайтда марҳумни  хотирлаб, йиғлаш уни мадҳ қилиш  бўлиб қолади. Баъзан [азадорлар] марҳумни қилмаган ишлари учун ҳам мақташади. Шунингдек,  марсиячилар йиғлаб, [ўзларининг] кийимларини йиртиб, динга қарши бўлган нарсаларни айтишади. Шу сабабли бундай марсиялар таъқиқланади», — деб тушунтирди у.

Исломда марҳум учун кучли ва ҳисга берилиб йиғлаш таъқиқланганига қарамай, ҚМДБ одамлар бу ирим-сиримларни бажаришаётганига сабр билан муносабат билдиради.

Муфтият вакилининг айтишича, қуръон ўқитишга чақирилган қорилар марҳумнинг оиласига исломда марҳумга марсия айтиш таъқиқланганини айтиши керак, бироқ улар одамларнинг  ирим-сиримлардан воз кечишларига мажбурлай олмайди.

Марсия психотерапия каби

«Айгине» илмий-текшириш марказининг раҳбари қирғизларнинг маросим ва урф-одатларини ўрганади. Унинг айтишича, қирғиз оилалари марсиячиларни қадим замонлардан бери чақиришган.

«У вақтда пул билан эмас, бошқача хизмат ҳаққи тўлашган. Марҳумни дафн қилиш маросимига чақирилиш доим катта ҳурмат бўлиб ҳисобланган. Сабаби марсиячи — бу руҳий томондан тажрибали, марсия эса — бу руҳий тажриба», — дейди Айтпаева.

Унинг айтишича, мотам марсияси «күчли психотерапия таъсирига» эга, шу сабабли марҳумларнинг ҳурматига бағишлаб, уларнинг ҳаётда эгаллаган ўрнидан қатъий назар, марсия айтишган. Олима стрессни камайтириш ҳосияти учун марсия қирғизларда урф қатори сақланиб қолмоқда деб ҳисоблайди.

«Марсия — бу кучли ҳаяжон вақтида одамнинг онги билан руҳиятини мувозанатда тутиб турган урф. Аниқроқ айтганда, сиз ўзингизни дарду ҳасратларингизни айтасиз, буларнинг барчасини сўз билан айтасиз. Бундай йўл билан сиз ичингиздаги қийноқ  ҳисидан қутиласиз», — дейди Айтпаева.

Олима марсияни исломгача бўлган урф-одат деб айтиш нотўғри бўлади деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, эрта келган марсия айтиш одати мусулмонларнинг дафн қилиш қоидаси билан мос бўлган. У марсияни ҳозирги қирғизларнинг ҳаётидан чиқариб юбориш ҳаракати — «диний ресурсни қайта бўлиштирилиши» деб ҳисобалайди.

«Қори келганда у барча тадбирларда хизмат ҳаққи олади — бола туғилгандан бошлаб одамнинг ўлимигача. Агар марсиячи келса, унда бу ҳақ [марсиячи ва қори] ўртасида бўлинади», — деб тушунтирди Айтпаева.

Унинг айтишича, марсия жанубнинг айрим бир ҳудудларида йўқолиб бормоқда, бироқ шимолда бугунги кунгача сақланмоқда.

Ҳозирда фольклорчилар марсия урфини алоҳида бир жанр қатори ўрганишмоқда, мотам марсиялари адабий ижод қатори қаралмоқда.

«Ҳар бир марсиянинг ўз шакли ва расм-русумлари бор […] Бу жуда қайғули поэзия. У оддий ва қадимги одат», – дейди Айтпаева.

Насият Шамшиева намоз ўқий бошлагандан кейин марҳумларни сўнги йўлга кузатиш маросимларида марсия айтиш учун чақирувларга боролмай қолганини айтмоқчи. Бироқ унга боришдан бош тортганига биргина дин туртки бўлмаган.

Марсия айтиш азадорларга оғир вазиятдан чиқишга ёрдам бергани билан бу марсиячилар учун доим осон бўлмайди. Марсия айтиш актриса бўлгани учун унга осон бўлганини айтмоқда, бироқ сўнги вақтларда у стрессдан сақланолмай қийинчиликларга дуч кела бошлаган. Энди пул учун асосан қиз узатишларга боради.