Видео: Атамбаев янги қўшиқ чиқарди

712

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев клипи билан бирга «Янги йил» номли қўшиғини чиқарди. Атамбаев қўшиқларни президентлик лавозимида ишлаган вақтда 2016-йилдан бошлаб чиқарган.

«Янги йил» қўшиғи Алмазбек Атамбаевнинг дастлабки беш қўшиғи ёзилган «Судьбе назло» альбомининг рўйхатига кирди.

Янги йилга видео клипни Ekarecords студияси тасвирга олиб, уни 27-декабрда YouTubeга жойлаган. Клип Абдилас Малдибаев номидаги Опера ва балет драма театрида тасвирга олинган.

Атамбаев қўшиқларни 2016-йилнинг июлидан бошлаб чиқара бошлаган — унда унинг дастлабки «Судьбе назло» қўшиғи интернетда 50 мингдан ортиқ марта кўрилган.

Шундан сўнг унинг яна тўрт копмозицияси ишланган — «Я не смогу без тебя жить», «Мне страшно умирать», «Нелепые слова» ва «Кыргызстаным».

Атамбаев билдиришича, у қирғиз тилида яна беш қўшиқ чиқаришни режалаштирмоқда.

Атамбаев президент бўлган вақтда давлат раҳбари лавозимидан кетгандан сўнг бир неча марта ижод билан шуғулланиши ҳақида билдирган.

Бироқ Атамбаев ўзининг 20-ноябрда ўтган сўнги матбуот анжуманида маълум қилишича, у биринчи рақам остида КСДП партиясидан парламент депутатлигига номзод бўлади. Партиянинг лидери сайланувчи қурултой январда бўлади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева