Фарзандининг кўз олдида зўрлаш: Суд айбланувчини 8 йилга ҳукм қилди

964

Иссиқкўл вилоят суди аёлнинг боласини кўз олдида зўрлашда айбланган одамни 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини чиқарди. Биринчи инстанциядаги суд эркак кишини уч йилга қамоққа кесган, сабаби унинг болалари бўлган.

Иссиқкўл вилоят суди айбланувчига 26-декабрда ҳукм чиқарди. Уни аёлни боласининг ўзи олдида зўрлаш бўйича айбдор деб топишди.

Суд-руҳий экспертиза айбланувчининг эс-ҳуши жойидалигини ва ўз ҳаракатларини тўлиғи билан назорат қила олишини аниқлаган.

Суд маълуомтига кўра, айбланувчининг гуноҳи жабрланувчини билан гувоҳларнинг ёрдами билан исботланган. Бироқ у ўз айбини тан олмаяпти.

Январь ойида Балиқчи район суди айбланувчини уч йилга озодликдан маҳрум қилган, бироқ «Зўрлаш» моддаси бўйича энг кам муддат — беш йил қамоқ муддати бўлиши керак эди.

Суд айбланувчининг икки боласи борлигини ва бу вақтгача судланмаганини енгиллаштирувчи сабаб қатори ҳисобга олган.

Судланувчининг адвокати айблов ҳукмини «ноқонуний» деб ҳисоблаган, сабаби экспертиза жабрланувчининг танасида зўрлаш белгиларини топмаган. Унинг айтишича, жабрланган аёл «маст ҳолда» бўлган, таксист эса уни Балиқчида қолдирган.

Тон район прокуратураси Балиқчи район судининг ҳукмини жуда енгил деб ҳисоблаб, ундан арзланган.

Зўрлаш 2016-йилнинг 29-июлида, аёл беш ёшли боласи билан Иссиқкўл вилоятининг Балиқчи шаҳридан Бишкекка қайтиб келаётган бўлган. Таксист уни боласининг кўз олдида зўрлаган.

«Беш яшар ўғлим ўша вақтда автомашина ичида қолиб, бақириб ётган. У кейин боламни автомашинадан улоқтириб, ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилсам, ўлдиришини айтиб қўрқитиб кетди», — деб айтиб берган жабрланган аёл.

Жабрланган аёл зудлик билан ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилиб, жиноятчи эртаси куни қўлга олинган.

Муаллиф: Анна Капушенко