Саляновани укасининг ўлими: Тергевнинг асосий версияси — талончилик

690

Милиция собиқ бош прокурор ва депутат Аида Салянованинг укасини ўлдиришда гумон қилинган асосий одамни қўлга олди. Улан Саляновни 6-ноябрда ўз уйида отиб кетишган — милициядан билдиришича, «иш сиёсий эмас».

ИИМнинг матбуот хизмати билдиришича, қўлга олиш 27-декабрь куни кечда амалга ошган. Милиционерлар қўлга олиш вақтида ундан рақамлари очирилган ва уч магазин ўқлари бор «Макаров» тўппончасини топишган.

«Қурол-яроқлари билан олинган тўппонча экспертизага жўнатилди. Қўлга олинган одам айбини тан олган кўрсатма берди», — деб билдиришди матбуот хизматидан.

ИИМнинг маълуотига кўра, гумондор 31 ёшдаги Бишкек турғуни. У Бишкек ШИИБнинг вақтинча сақлаш изоляторига (ВСИ) қамалди.

Ҳозирда милиция жиноятнинг қолган иштирокчиларини қидирмоқда.

Улан Саляновни 6-ноябрга ўтар кечаси ўз уйида отиб кетишган. Милициянинг маълуотига кўра, ҳужум қилганлар уч киши бўлган — улар ниқобда ва қўлқопда бўлишган. Унинг қариндошлари сўзларига кўра, жиноятчилар камуфляж кийган, ҳарбий этикда бўлишган.

Милиция «Қотиллик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғаб, ишни текширишни ИИМ раҳбарияти ўз назоратига олган. Шу куни ИИМ Улан Саляновни ўлдирилишини «сиёсий иш эмас» деб эълон қилган.

«Бу ишда сиёсий сабаб бор. Жиноят бўлгандан кейин зудлик билан тизимларининг сиёсий сабаб йўқлиги бўйича билдирувлари ҳайрон қолдирмоқда. Мен унинг холислигига ишонмаяпман. Кимлардир ортида туриб, ўргатмоқда», — деган у.

Салянованинг «Ата Мекен» партиясидаги тарафдорлари билан ҳуқуқ ҳимоячилари сиёсий жиноятчилик бўйича версияни қўллашган. Уларнинг билдиришича, Саляновага 2015-йили бош прокурор бўлган вақтда таҳдидлар бўлган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева