Театр ва кино актёри Марат Козукеев вафот этди

692

Узоқ давом этган касаллик ортидан 47 ёшида қирғиз театри ва кино акётри  Марат Козукеев вафот этди.

Актёрнинг ҳамкасби ва дўсти Жолдошбек Жанжигит ўғли билдиришича, Марат Козукеев қант диабети билан оғриб, 9 декабрга ўтар кечаси кўз юмди.

«Кечки пайт ишдан уйига келиб, ювиниб чиқибоқ йиқилибди. Тез ёрдам етиб келгунча вафот этибди», — деди Жанжигит ўғли  «Спутник» нашрига берган интервьюсида.

Дўстлари ва қариндошлари санъаткорни сўнги сафарга кузатиш маросимини унинг Чуй вилоятининг Панфилов районидаги юрти Эркин-Сой қишлоғида ўтказишди.

Козукеев театр ижрочилиги билан бирга «Сундук предков», «Кокуй кошуна», «Гаишник» каби фильмларда ҳам ўйнаган.

Шунингдек, у Токтоболот Абдимомунов номидаги Қирғиз миллий драма театрининг бадиий етакчиси ҳамда режиссёри бўлган.

Сўнги марта Козукеев Чингиз Айтматовнинг «Алвидо, Гулсарат» асари асосида спектакль қўйган.

Сурат: Бактигул Чотурова

Козукеев «янги авлод режиссёри» деб танилган, у қўйган спектакллар мукофотларга лойиқ кўрилган.

Муаллиф: Александра Титова