Омбудсмен болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун жазоларни ортиришни таклиф қилмоқда

562

Ҳақиқатчи институти вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари учун жиноят ва жазо кодексига жазоларни кучайтирувчи ўзгартиришларни таклиф қилди.Ташаббус парламент муҳокамасига жўнатилди.

Ҳақиқатчи Кубат Оторбаевнинг айтишича, ҳозирги қонунлар бўйича («16 ёшга тўлмаган одам билан жинсий алоқада бўлиш ва жинсий алоқа сифатига эга бўлган бошқа ҳаракатларни қилиш») вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик қилишда гумонлар учун жазонинг максимал муддати уч йилни ташкил қилади.

«Бола жабрланувчи бўлганига қарамай, уларнинг яқинлари жиноятчилар билан келишиб, жиноий ишлар тўхтаб қолмоқда. Шу сабабли биз жиноят ва жазо кодексининг тегишли моддалари бўйича жазоларни кучайтиришни таклиф қилдик», — деди Оторбаев 8-декабрда ўтган матбуот йиғинида.

Ҳақиқатчи вояга етмаганларга боғлиқ тўхтатилган жиноий ишларнинг ярми болаларга нисбатан қилинган жинсий зўравонликка тегишли деб билдиришмоқда.

Кубат Оторбаев таклиф қилган ўзгартиришлар 20-декабрда жамоатчилик муҳокамасига чиқарилади.

Болаларга нисбатан кўрсатилган жинсий зўравонликларнинг жиноятчиларини жазога тортиш чораларини кучайтиришни 2013-йили депутлар Дастан Бекешев билан Турсунбай Бакир ўғли таклиф қилган. Улар жинсий қизиқишни камайтирадиган гормонал препаратлардан фойдаланишни тузган «Бачабозларни кимёвий бычуу» ҳақида қонун лойиҳасини таклиф қилишган.

Жиноятчилар узоқ муддатгача биринчи қамоқда, сўнгра эркинликда дори-дармон воситаларидан фойдаланиши керак эди.

Жорий йилнинг ёз фаслида собиқ президент Алмазбек Атамбаев, қўйилган мақсадларга етолмайди деб ҳисоблаб, қонун лойиҳасини қабул қилмаган.

Алмазбек Атамбаев 2015-йили «бачабозларни» бичишни қўллашини билдирган, бироқ соғлиқни сақлаш министрлиги бундай чорани «нотўғри» деб атаган.

Соғлиқни сақлаш министрлигидан болаларни зўрлаганлар учун жазо муддатини 20 йилга кўпайтиришни таклиф қилган.

Муаллиф: Александра Титова