Чубак Жалиловнинг рафиқаси милицияга ариза берди

673

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари собиқ муфтий Чубак Жалиловнинг турмуш ўртоғи «Сезим» кризис марказига ёрдам сўраб мурожаат қилганини тасдиқлади. Милиция ўз турмуши ва болаларининг ҳаётидан хавфсираётган Гулнура Жалилованинг шикоятини рўйхатга олди.

Милиция дин олимининг рафиқаси кризис марказига ёрдам сўраб мурожаат қилганини тасдиқлади.

«Бугун, 9-декабрда Гулнура Жалиловани сўровлар орқали ўтказилган текширув вақтида унинг ижтимоий тармоқларда эълон қилинган "Сезим" кризис марказига берган аризаси аниқланди, у чиндан ҳам мазкур ташкилотга ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Текширув вақтида Гулнура Жалилова тарафидан у оиласи ва болалари учун хавфсираётгани бўйича шикоят тушди», — деб билдирилди Бишкек ШИИБнинг матбуот хизматидан.

Аввалроқ 8-декабрда Telegram мессенжерининг аноним фойдаланувчиси «Сезим» кризис марказига Гулнура Жалилова қўл қўйган мурожаатнинг суратини эълон қилган. Шундан сўнг сурат ижтимоий тармоқларда тарқаб кетган.

Жорий йилнинг ноябрь ойи сўнгида собиқ муфтий ўзининг «Насаат Медиа» YouTube-каналида иккинчи хотин олганини айтиб, бошқа мусулмонларни ҳам шунга даъват қилган.

Сўнг ҳуқуқ ҳимоячилари ва депутат аёллар Жалиловнинг сўзлари бўйича прокуратурага мурожаат қилиб, ҳуқуқий баҳо беришни талаб қилишган.

Қирғизистоннинг Жиноят-жазо кодексига кўра, кўп хотинлик учун икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш кўзда тутилган.

Жалилов бунга қадар икки бор милицияга бориб, айтган сўзлари бўйича сўроқ берган. Унинг адвокати  Акин Токталиев собиқ муфтийнинг айтганларида қонунга қарши келувчи ҳея нарса йўқ деб ҳисоблайди.

Муаллиф: Александра Титова