Ўш: 10-синфнинг ўқувчиси туғиб, милиция гўдакнинг отасини изламоқда

608

Ўш вилоятининг Новқат районидаги мактабларнинг бирида 10-синфда ўқиган қизнинг муддатидан аввал туғилган боласи туғруқ вақтида ўлган. Ўш милицияси боланинг отасини аниқламоқда.

Ўш ОИИБнинг матбуот котиби Женишбек Аширбаев «Клооп»га берган интервьюсида билдиришича, милиция ишни текширмоқда.

«Бизга ишнинг материалларини ўтган куни беришди. Ҳозир бизнинг ходимлар болани отасининг шахсини аниқлаш устида ишлашмоқда. Бола муддатига етмай, олти ойлик бўлгани учун, туғилиб ўлган. Умуман олганда бу воқеани диққат билан текшириш креак», — деди у.

Мактаб ўқувчисини Новқат район район касалхонасига 5-декабрда олти ойлик ҳомиласи билан олиб келиб, туғруқ эрта бошланиб, бола ўлиб қолган.

Фан ва таълим министрлигининг маълумотига кўра, қиз онаси, бувиси бобоси билан яшайди. Қизнинг отаси икки йилдан бери Россияда ишлайди.

Мактабдагилар октябрь ойида тиббий кўрикдан ўтказганига қарамай, ўқувчининг ҳомиладор эканлигини билишмаган.

«У фақат тўрт ва беш баҳоларга ўқийди. Мактабнинг ўқишдан ташқари ишларига фаол иштирок этади. Умуман дарс қолдирмаган ўқувчи. 30-ноябрь ва 1-декабрдагина мактабга келмаган. Онасининг айтишича, у ўзини яхши ҳис қилмаган. Бироқ шундан сўнг у одатдагидай дарсларга иштирок этган», — дейишади унинг ўқитувчилари.

2017-йилнинг сентябрида Таласда 7-синф ўқувчиси туғиб, боланинг отасига вояга етмаган қизларни йўлдан оздириш бўйича жиноий иш қўзғалган. Октябрь ойида Чуй вилоятида шу воқеа содир бўлиб, унда 7-синф ўқувчисининг боласини отасига ҳам жиноий иш қўзғалган.

Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш лигасининг маълумотига кўра, 2017-йили Қирғизистонда вояга етмаганларнинг ҳомиладорлиги бўйича 900 ҳолат содир бўлган.

Муаллиф: Александра Титова