Пуэрторикалик мусиқачилар Лиса Фонси ва Дэдди Янкининг «Деспасито» номли қўшиғи ярим йил ичида «Ютубда» 3 миллирдан ортиқ томоша қилинган. «Амазон», «Гугл плэй» ва «Эппл мьюзик» мусиқий марказларида бу қўшиқ 4,6 млрд марта қўйилган.
Мазкур қўшиқ жорий йилнинг 13-январида яратилиб, август ойигача (материал чиққан вақтда) Ютубда энг машҳур қўшиқ бўлиб 3 005 606 587 марта кўрилган.
Луис Фонтинин ижоди Уиз Халифа ҳамда Чарли Путтун «See You Again» номли биринчиликда турган қўшиқдан ўзиб кетган.
«Форсаж» кинолавҳасини йўл ҳалокатида қурбон бўлган актёри Пол Уокерга бағишланган саундтреги июль ойида видеохостингда энг кўп марта кўрилиб, жанубий кореаялик мусиқачи Пак Чэ Санни (PSY) ортда қолдирган.
PSYнинг ва унинг «Gangnam style» қўшиғи Youtubeда беш йил давомида биринчиликни ушлаб турган.
«Деспасито»нинг ижрочиси Би-Би-Си нашрига бундай «катта муваффақиятга» эришишини кутмаганини айтган.
«Қандайдир бир тасодиф». Бу «тасодиф» деган сўздан фойдалангим йўқ, сабаби мен хитга айланган қўшиқ ёзишни истаганман, бироқ буни кутмагандим. Фақатгина одамлар рақс тушишини истаганман», — дейди у.
Қўшиқ шу даражада машҳур бўлганки, натижада интернетда унинг кўплаган кавер-версиялари пайдо бўлган.
Канадалик поп-ижрочи Жастин Бибер қўшиқни инглиз тилидаги турини ёзган, бироқ жонли овоз билан испан тилида ижро эта олмаган.
Қўшиқни Қирғизистонда ҳам куйлашган.
Толгонай Арзикеева бу қўшиқни куйлаб, «Инстаграм»га жойлаган, бугунги кунда уни 300 мингдан ортиқ томошабин кўрган.
Толгонайнинг айтишича, у ўзининг видео лавҳаси бунчалик машҳур бўлишини кутмаган. Толгонайни ҳозирда Қозоғистон билан Россиянинг продюссерлари ҳамкорликка чақиришмоқда.
«Бу қўшиқ ўз вақтида мен ёқтирган бир кишига ёқади. Шу сабабли у учун куйлаб беришга қарор қилдим. Шундан сўнг видеони ўз саҳифамга жойласам, уни томошабинлар кўриб, ижтимоий тармоқларда муҳокама қилина бошлади», — деди у.
«Деспасито» қўшиғини қирғиз қўмизи билан ҳам куйлашган. Чолпон Мелисбекова беш ёшидан бери мусиқа билан шуғулланиб, болалигида қўлига супурги олиб қўмиз чалаётганини тасаввур қиларди.
«Мен оилам билан Иссиқкўлда дам олаётимда, бўш вақтимда қўлимга қўмиз олганман. Шунда бир неча нарсани истаб "Деспасито" эсимга тушди. Жуда ёқиб қолганлиги учун тасвирга олишга қарор қилдик, кейин мен видеони қайта тасвирга олишни илтимос қилсам ҳам турмуш ўртоғим интернетга жойлаштиришни таклиф қилди. Бу видео халат, рўмол билан ўтирганимда тасвирга олинган», — деб айтади Чолпон.
Чолпоннинг видео лавҳаси «Ютубда» 48 минг марта кўрилган.
Қирғизистонлик Ажар Исаева «Деспасито» қўшиғини гавай гитараси билан ижро қилган.
«Бу куй шунчаки менга ёқди, фаоллигини йўқотмасдан аввал видеога олишга қарор қилдим. Бироқ бу қўшиқ ҳозирда ҳаммани безор қила бошлади», — деди Ажар.
Унинг айтишича, у мумиқа билан яқинда шуғуллана бошлаган, бир йил бўлди. Бироқ бу йўналишда танилишни истайди. Ажар яқиндан бери укулеледа (кичик гавай гитараси) чалишни ўргана бошлаган.
Муаллиф: Айдай Эркебаева